alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Болаларга

Болалар учун арча байрамлари

«Қор маликаси» мюзикли

alt

Эртак сюжети ўзгармас, у муҳаббат, садоқат, дўстлик ва эзгулик кучи ҳақида ҳикоя қилади. 

Бош ролларда:

Эртакчи – Ўзбекистон халқ артисти, опера хонандаси Рамиз Усмонов;

Қор маликаси - актриса Зарина Низомутдинова;

Қирол – кино ва театр актёри Муҳаммад Исо Абдулхаиров;

Герда – актриса Ситора Алимжонова;

Кай - актёр Камрон Саидмуродов;

Қарға - хонанда Жасур Мирсагатов;

Шаҳзода Клаус - актёр Лазизхон Бургутхонов.

Бу йил томоша ўзбек тилида бўлиб ўтади.

 

Ёш: 5 ёшдан

Ўтказилиш жойи: «Истиқлол» санъат саройи

Сана ва вақти: 8, 9 ва 10 январь - 11:00, 13:30, 16:00.

Нархи: 10 000 - 60 000 сўм

Телефон: +99871 2338787, +99895 1698787, +99899 8998787

 

Оловиддин ва ибн Хаттобнинг янги йил саргузаштлари

alt

Aladdin театри «Оловиддин ва ибн Хаттобнинг янги йил саргузаштлари» деб номланган болалар базмига таклиф этади. Дастурда: ўйинлар ва рақслар кўринишидаги янги йил интерфаол мусиқий томошаси. Томоша рус тилида ўтказилади.

Ёш: 2 ёшдан 10 ёшгача

Ўтказилиш жойи: Gameland ўйин мажмуаси

Сана ва вақти: 2-10 январь - 11:00, 13:00, 15:00.

Нархи: 20 000 - 25 000 сўм

Телефон: +99871 2527233, +99871 2522571, +99899 8677299

 

Зумрад шаҳар сеҳргари

alt

«Зумрад шаҳар сеҳргари» эртаги мотивлари асосида саҳналаштирилган цирк томошаси. Цирк аренасида сизни ҳаво гимнастлари, акробатлар, ўргатилган ҳайвонлар ва албатта, Қор бобо билан қор қиз кутади.  Томоша рус ва ўзбек тилларида бўлади.

Ёш: 3 ёшдан

Ўтказилиш жойи: Цирк

Сана ва вақти: 2-10 январь - 10:00, 12:00, 14:00, 16:00, 18:00; 

Нархи: 10 000 сўмдан 25 000 сўмгача

Телефон: +99899 4761915, +99871 2443594

 

Пингвинчалар Лоло ва Пепенинг янги йил саргузаштлари

alt

«Лоло и Пепе» мультфильми мотивлари асосида саҳналаштирилган намойишда цирк артистлари: жонглерлар, масхарабозлар, акробатлар иштирок этадилар. Кичкинтой томошабинлар Лоло ва Пепе ёрдамида яхшилик ва ёмонлик ҳақида ўрганадилар ва Янги йилни қутқаришга ёрдам берадилар. Томоша рус ва ўзбек тилларида бўлиб ўтади.

Ёш: 3 ёшдан

Ўтказилиш жойи: Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи, Jangoh аренаси

Сана ва вақти: 4-7 январь - 10:00, 12:00, 14:00, 16:00.

Нархи: 18 000 - 20 000 сўм

Телефон: +99890 3512972

 

 «Янги йил концерти» томошаси

alt

Ёш томошабинлар ва уларнинг ота-оналари Қор бобонинг  каминида қандай сеҳрли олов ёниб туришини билиб оладилар. Байрам рус ва ўзбек тилларида бўлиб ўтади.

Ёш: от 6 лет

Ўтказилиш жойи: Тошкент марионетка-қўғирчоқлар театри

Сана ва вақти: 23 декабрдан  7 январгача - 15:00, ўзбек тилида.

17:00, 19:00 – рус тилида.

Нархи: 20000 - 50000 сўм

Телефон: +99895 1988383

 

Сувда эртак

alt

Кичкинтой томошабинларни яхши ва ёмонлик ўртасидаги доимий рақобат ҳақидаги ҳикоя кутмоқда. Томошада синхрон сузиш бўйича спортчилар, ҳаво гимнастлари ва Ёшлар театри актёрлари, шунингдек, Қор бобо ва қор қиз иштирок тадилар. Томоша рус ва ўзбек тилларида бўлиб ўтади.

Ёш: 5 ёшдан

Ўтказилиш жойи: «Ўзбекистон» Давлат теннис клуби бассейни

Сана ва вақти: 1-9 январь - 11:00, 13:00 ва 15:00.

Нархи: 10 000 сўмдан

Телефон: +99890 2343285

 

Оловиддиннинг сеҳрли шамчироғи

alt

Замонавий компьютер технологияларидан фойдаланиб, Оловиддин ва унинг дўсти Жин янги йил арафасида мураккаб масалаларни ечади. Спектакль ўзбек тилида ўтказилади.

Ёш: 3 ёшдан 14 ёшгача

Ўтказилиш жойи: Ёш томошабинлар театри

Сана ва вақти: 24 декабрдан 9 январгача; 10:00, 12:00, 14:00 ва 16:00

Нархи: 12 000 сўм.

Телефон: +99871 2447597

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 01-01-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг