alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Болаларга

Фарзандингиз илк бор мактабга қадам қўйдими?!

Биринчи синф ўқувчиси бўлиш осонмас, чунки бу - ҳаётда янги босқич, устига устак оддий иш ҳам эмас. Ота-оналарнинг вазифаси - бу даврда фарзанди иложи борича камроқ ноқулайликлар ҳис қилишини таъминлашдир. Бу мақолада сиз биринчи синф ўқувчиларининг ота-оналари учун бир неча маслаҳатларни топасиз.

 

alt

 

Кўпинча болалар муаммолари бизга арзимас, ўйлаб топилгандек кўринади, аммо бола учун бу муаммолар катталарнинг муаммоларидан кам аҳамиятга эга эмас. Биз учун арзимас нарса 7 ёшли бола учун деярли фожианинг ўзи. Бундан ташқари биринчи синф ўқувчисининг ота-оналари фарзанди кескин улғайиши керак бўлгани туфайли 7 ёш кризисини  бошидан кечираётгани ва бу нарса вазиятни янада мушкуллаштиришини ёдда тутишлари зарур.

 

alt

 

Биринчи синф ўқувчиларининг ота-оналари ўзларини қандай тутишлари керак? Биринчидан, асабийлашманг, ҳеч бўлмаса асабийлашаётганингизни фарзандингизга сездирманг. Сиз албатта ҳаяжонланасиз, бу табиий. Аммо сизнинг ҳаяжонингиз  болага ҳам ўтади (болалар ҳис-ҳаяжонга катталардан кўра сезгирроқ) агар у мактабдан қўрқмаётган бўлса, энди қўрқишни бошлайди.

 

alt


Иккинчидан, боланинг олдида ўқитувчисини танқид қилманг. Албатта, мукаммал ўқитувчининг ўзи йўқ. Аммо биринчи синф ўқувчиси учун ўқитувчи - ота-онадан кейин турувчи иккинчи муҳим шахс (баъзан, биринчи), ва унинг учун ким тараф бўлишни танлаш вазияти жуда оғриқли. Агар сизнинг ўқитувчига савол ёки даъвойингиз бўлса, уни ўқитувчи билан юзма-юз, фарзандингиз иштирокисиз ҳал қилинг. Шунингдек, боланинг олдида мактаб билан боғлиқ молиявий масалаларни муҳокама қилманг.

alt


Учинчидан, бепарво  бўлманг. Баъзи биринчи синф ўқувчиларининг ота-оналарига мактабда бўладиган ишлар фақат ўқитувчиларнинг ташвишидек туюлади. Аммо бу сизнинг фарзандингизку! Унинг муваффақияти ва мағлубиятларидан бохабар бўлинг, ўқитувчиси билан фақат ярим йилда бир марта ота-оналар мажлисида эмас, ўзи чақиришини кутмасдан, тез-тез ва юзма-юз мулоқотда бўлинг. Ота-оналар ва мактаб болани галма-галдан эмас, биргаликда тарбиялайди.


alt


Лекин ўқитувчи билан болангизсиз гаплашинг, айниқса у бирон гуноҳ қилган бўлса. «Битта болага икки катта киши» вазияти биринчи синф ўқувчиси стрессини янада чуқурлаштиради. Икки томонни алоҳида эшитинг, кейин ҳулоса чиқаринг. Агар ўқитувчи ҳақ бўлса ҳам, болангизга тазйиқ ўтказманг, уришманг. Мулойим ва устомон бўлишга ҳаракат қилинг.
Биринчи синф ўқувчиларининг ота-оналарига кўпинча фарзандлари 1 сентябрда кескин улғайиб қоладигандек туюлади. Албатта, мактабда ўқиш бола елкасига ўзига олиши керак бўлган  маълум бир жавобгарликни юклайди. Бу энди фарзандингиз сизнинг меҳрингиз ва ғамхўрлигингизга мухтожмас дегани эмас - аксинча, мактабнинг биринчи кунларида у сизнинг ёрдамингизга янада кўпроқ муҳтож.

alt


Шунингдек, биринчи синф ўқувчиларининг ота-оналари бола учун фақат биринчи 1- 1,5 ой қийин эмаслигини ёдда тутишлари зарур. Ўқув йили мобайнида бир неча «нозик» даврлар бор, бу пайтда боланинг иш қобилияти пасайиб, чарчоғи ошади. Бу қишки таътилдан аввалги иккинчи чорак охирлари, қишки татилдан кейинги биринчи ҳафта ва энг узун бўлган учинчи чоракнинг ўрта ва охирлари. Айтиш жоизки, бу нарса нафақат биринчи синф ўқувчилари учун, балки барча ўқувчилар учун хос, шунчаки биринчи синф ўқувчилари кўпроқ буни оғирроқ ўтказадилар.

 

alt


Боланинг ўзини  ёмон ҳис қилаётганидан шикоятига бепарво бўлманг, уни муғомбирликда айбламанг. Аслида муғомбирлик қиладиган биринчи синф ўқувчиси кам учрайди (агар, масалан ўзингиз телефонда бошлиғингизга касаллигингизни айтиб ёлғон гапириб ўрнак кўрсатмасангиз). Кўпинча биринчи синф ўқувчисининг соғлигидан шикояти чарчоқ туфайли бўлади. Агар болангиз шикоят қилмаса, лекин сиз унинг хафа ва тушкун кайфиятда юрганини сезсангиз, унга тазйиқ ўтказманг, Унинг ўзи бир оз тинчлангач, ҳамма нарсани айтиб беради ва сиз унга бемалол меҳрибончилигингизни қилаверасиз.

 

alt


Албатта бу, биринчи синф ўқувчиларининг ота-оналарига беришимиз мумкин бўлган маслаҳатларнинг камгинаси. Фарзандлари биринчи синфни битириб, 7 ёш кризисидан ўтиб олган тажрибали ота-оналарни биз билан шу мақолага изоҳ бериш орқали ўртоқлашишларини сўраймиз: ҳар ҳолда ҳаётий тажриба бебаҳо ва у ҳақда бошқалар билан ўртоқлашиш жоиз.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 07-09-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг