alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Болаларга

Хонанда Лоланинг “12 ой” китоби тақдимотидан

27 декабр куни хонанда Лола ўзининг илк аудио китобини тақдим этди. Аудио китоб, “12 ой” – “12 месяцев” С.Я. Маршакнинг шу номли эртаги асосида ёзилган бўлиб, икки тилда, яъни ўзбек ва рус тилларида чиқарилди. 
 
alt
alt
alt
 
Аудио китоб тақдимоти Cari Cake Cafe ва ТЧК масканларида бўлиб ўтди. Унда болажонлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди. 
 
alt
 
Маршакнинг “12 ой” эртаги болаларга кечаю-кундуз ўқиб беришга мослашган. Хонанда иккита фарзанднинг онаси сифатида, гоҳида болаларни тез овунтириш йўлини топишга қийналган ота-оналарни яхши тушунишини таъкидлаб ўтди.  
 
alt
 
Тақдимотда хонанда Лола шахсан ўзи болаларга “12 ой” китобининг кириш қисмини ўқиб берди ва эртак нима билан тамом бўлганини билишни истаган болажонларга аудио китобни тинглашни тавсия этди.
 
alt
 
Тақдимот жуда илиқ муҳитда ўтди, Лола ҳар бир болакай билан суҳбатлашиб, унинг нималарни яхши кўриши билан қизиқиб, суратга ҳам тушди ва эсталик сифатида аудио китоб дискини совға қилди. 
 
alt
 
Тақдимотда хонанданинг дўстларидан дизайнер Зулфия Султон ва хореограф Наримон Григорянни кўриш мумкин бўлди. 
 
alt
 
Хонандадан тақдим этилган аудио китоб кўпгина замонавий ота-оналар учун энг қулай ечимлардан бири. Ҳозирги кунда кўпчилик ота-оналарда кундалик ташвишлар билан овора бўлиб, фарзандларига эртаклар ўқиб беришга кучлари қолмайди. Аммо болажонларга китоблар ўқиб бериш муҳим, бундай вақтда ёрдамга айнан шундай аудио китоблар келади. 
Қуйида эса тақдимотдан тўлиқ суратлар эътиборингизда. 
 
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 30-12-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг