alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

10та энг фойдали маҳсулотлар




Соғлигимиз тўғридан-тўғри қандай овқатланишимизга боғлиқлиги ҳеч ким учун сир эмас. Озиқ-овқат маҳсулотларидан қайсиниси фойдалироқ эканлигини биласизми? Узоқ йиллар соғлом ва тетик бўлиб қолиш учун мунтазам равишда нималарни истеъмол қилиш керак?

Дунёдаги тетиклик, узоқ умр кўриш ва соғлом бўлиш гарови бўлган ўнта энг фойдали маҳсулотларга қуйидагилар киради: олма, ловия, лосось, брокколи, анор суви, йогурт, саримсоқ, тухум, резаворлар ва ёнғоқлар. Энди уларни алоҳида-алоҳида кўриб чиқамиз.


Олма


alt

Олма - таркиби клетчатка ва В1, В2, В5,К, А витаминларига бой мева. Шунингдек, бу меваларда кўплаб минераллар, органик кислоталар ва темир бор. Олма ҳазм қилиш органларига яхши таъсир кўрсатади, асаб ва юрак-қон-томир тизими ишини яхшилайди. Олмани олимлар энг яхши маҳсулот деб таърифлайдилар.



Ловия


alt

Ловия дуккаклиларга мансуб, таркибида клетчатка жуда кўп. У қондаги қанд миқдорини ва тана оғирлигини меъёрга солади. Суткасига 15-20г ловия ейиш кифоя.



Лосось


alt

Лосось юрак ва мияни ҳимояловчи омега-3 ёғ кислоталарига бой, кайфиятни кўтаради. Лосось ҳар қандай парҳезда ўрнини ҳеч нарса боса олмайдиган маҳсулот. Бу балиқнинг кунига 80-90 грамми фойдали моддаларга тўйиш ва парҳез учун кифоя.




Брокколи


alt

Брокколи - энг фойдали маҳсулотлардан бири. Уни хомлигича истеъмол қилинса, фойдали моддаларни максимал даражада сақлаб қолинади. Ўртача ўлчамдаги брокколи С витаминининг суткалик дозасини ва К витамининг 80% суткалик миқдорини ўзида сақлайди. Бу витаминлар суякни мустаҳкамлайди.



Анор шарбати 


alt
 

Анор шарбати антиоксидантлар, минераллар ва витаминларга бой. Шу туфайли у қондаги холестерин миқдорини камайтиради. Анор сувини кунига истеъмол қилинса, иш қобилиятини оширади ва интим ҳаётга ижобий таъсир қилади.




Йогурт


alt

Йогурт организмимизнинг меъёрда ишлаши учун зарур бактерияларга бой. Бу маҳсулотда С. В1, В2, А провитамини бор. Улар соғлом тери ва асаб тизими учун фойдали.



Саримсоқ


alt

Саримсоқ энг кўп тарқалган доривор ўсимлик. Бундан ташқари саримсоқ калий, магний, фосфор, кальций, йод минералларига ва цинк, марганец, селен микроэлементларига бой. Кунига 2 бўлакча саримсоқ шамоллашни унутиш учун кифоя.



Тухум


alt

Тухум - диетологлар доимо тавсия қиладиган маҳсулот, чунки унда оқсил кўп ва калорияси кам. Тухум сариғининг таркибига мияни озиқлантирувчи асосий модда -  холин ва кўз учун фойдали лютеин киради.



Резавор мевалар


alt

Резавор мевалар нимаси билан фойдали? Улар ҳам клетчаткага бой ва шу билан бирга қанд миқдори кам. Қулупнай ва малина таркибига кирувчи эллаг кислотаси кучли аксиоксидант, улар саратон ҳужайраларига қарши курашади, қорағат эса, кўриш қобилияти ва хотирани оширади.



Ёнғоқлар


alt

Ёнғоқлар омега 3 ёғ кислоталарига жуда бой. Бу фойдали ва мазали маҳсулотни истеъмол қилиш холестерин миқдорини камайтиради, кайфиятни кўтаради, терини офтобнинг зарарли нурларидан ҳимоя қилади ва саратон ҳужайраларига қарши курашади.




Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 25-03-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг