alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Тарвуздан мазали рецептлар

ЧИЛИ СОУСИ БИЛАН ГРИЛДА ПИШИРИЛГАН ТАРВУЗ

alt

Масаллиқлар:

2 о.қ. ўсимлик ёғи
1 ч.қ. чили соуси
1/2 лайм пўсти
1/2 лайм шарбати
1 чимдим туз
8 дона ўртача тарвуз бўлаклари

Тайёрлаш усули:

Идишда ёғ, чили соуси, лайм пўстлоғи ва шарбати, тузни аралаштиринг.
Тарвуз бўлакларини противенга пишириш учун тахлаб чиқинг. Духовка ёки грильни қиздиринг. Тарвуз бўлакларини ҳар икки томонига соус суринг. Қиздирилган гриль панжарасига бир қатор қилиб тарвузларни териб чиқинг. Ҳар бир томонини 1-2 дақиқа давомида пишириб, иккинчи томонини 30 сония пишириб олинг. Таъбга кўра безатинг!


ТАРВУЗЛИ ПИЦЦА
alt

Тарвузнинг бир бўлагини айлана шаклида кесиб оламиз. Устидан хоҳлаган масаллиқларимизни сепамиз: майдаланган фета пишлоғи, райҳон япроғи, пиёз ҳалқалари. Сўнг бальзамик уксус сепамиз. Пиццага ўхшаб учбурчак шаклларда кесиб оламиз.


ТАРВУЗЛИ ЯХНА ТАОМ

alt

Масаллиқлар:

Ўртача катталикдаги тарвузнинг ярми (4-5 кг)
1/2 стакан йогурт
1 ч. қ. қирғичдан чиқарилган занжабил
1/2 лимон шарбати
бир чимдим туз
пичоқ учида мускат ёнғоғи кукуни
5-6 дона ялпиз барги

Безатиш учун:

Майдаланган ёнғоқ
Ялпиз ёки райҳон барглари
Суюқ асал

Тайёрлаш усули:

Масаллиқларни бир идишга солиб, блендер билан яхшилаб эзинг. Бир неча соатга, иложи бўлса эрталабгача совутгичга қўямиз.Таъбга кўра асал, ёнғоқ ва ялпиз барглари билан безатамиз.


ТАРВУЗЛИ МУСС

alt

Масаллиқлар:

250 мл юмшоқ пишлоқ
250 мл сметана
250 мл тарвуз эти
250 мл кўпиртириш учун қаймоқ
1 чимдим туз
Таъбга кўра шакар, қовоқ пистаси, қора шоколад

Тайёрлаш усули:

Пишлоқ, сметана ва тарвуз эини блендерда яхшилаб эзамиз. Татиб кўрамиз, ширинлиги етмаса, таъбга кўра шакар қўшамиз. Қаймоқни қаттиқ чўққилар пайдо бўлгунга қдар яхшилаб кўпиртирамиз, туз қўшамиз. Тарвузли масса билан кўпиртирилган қаймоқни аста-секин аралаштирамиз. Тайёр муссни дастурхонга тортадиган идишларимизга солиб, 2-3 соатга ссовутгичга жойламиз. Дидимизга кўра безатамиз.


ТАРВУЗЛИ ТОРТ
alt

Масаллиқлар:
5 кг тарвуз
2 1/2 стакан ёғли қаймоқ
1/4 стакан шакар
ванилин
безатиш учун ялпиз барглари

Тайёрлаш усули:

Тарвзни усти ва остини текис қилиб кесиб оламиз. Уларни ташлаб юборманг, ҳали керак бўлади. Қолган қисмини пўстини артиб, торт шаклига келтирамиз. Имкон қадар данакларини олиб ташлаймиз. Қайсоқни кўпиртириб, аста-секинлик билан шакарни қўшамиз ва кўпиртиришда давом этамиз. Охирида ванилин қўшамиз ва яна 5 дақиқа кўпиртирамиз. Тарвузни лаганга қўйиб қоғоз сочиқ ёрдамида ортиқча шарбатини олиб, сал қурититб оламиз. Кўпиртирилган қаймоқ билан қоплаймиз. Кесиб, олиб қўйилган тарвуз бўлакларидан махсус қошиқ ёрдамида думалоқ шакллар кесиб оламиз ва тортимизни устини безатиш учун фойдаланамиз. Тортни дидингизга кўра мевалар билан ҳам безатишингиз мумкин.

 

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 07-08-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг