alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

MD CHOICE AWARD V ЮБИЛЕЙ РЕСТОРАН МУКОФОТИ

Мукофотда қандай янгиликлар бор?

Локдаун ва пандемия гастрономик бизнес соҳасини қаттиқ синовдан ўтказди ва бу албатта, жорий йилда Ўзбекистоннинг энг яхши масканларини аниқлаш жараёнига таъсир кўрсатди.

Бу йил халқ овоз бериш босқичи янги йил байрамидан сўнг, масканлар тўлақонли ишни бошлаганда ва меҳмонлар уларнинг сифати ва хизматини баҳолаш имконига эга бўлганларидан кейин бошланди. 14 февралга қадар award.myday.uz. мукофот сайтида он-лайн овоз бериш очиқ бўлиб, севимли масканингиз номзодлар рўйхатида бўлмаса, номзодингизни қўшишингиз мумкин бўлади.

Овоз бериш учун бир марта авторизациядан ўтиш керак - тизим сизнинг телефон рақамингизни эслаб қолади ва сиз барча номинацияларда овоз беришингиз мумкин. Ҳар қандай номинация бўйича «Голосовать» тугмасини биринчи марта босгач, сиздан Telegram орқали авторизация қилиш таклиф қилинади.

 

alt

 
Ҳар бир номинацияда сиз битта номзодга овоз беришингиз ёки битта номзодни таклиф қилишингиз мумкин - бу билан тизим «сохта овозлар»нинг олдини олади.

 

Бу йил мукофотнинг ғолибларни аниқлаш механикаси қандай?

Жараён овоз беришнинг 2 асосий босқичидан иборат: халқ овоз бериши ва Ҳакамлар ҳайъати томонидан овоз бериш.


Халқ овози - мукофотнинг биринчи ва жуда муҳим босқичидир. Бу босқия 14 февралга қадар давом этади, сўнгра ҳар бир номинацияда энг кўп овоз олган 10 номзоддан иборат Мукофот long-list'и тузилади.  Номинацияда етакчилик қилган номзод «Меҳмонлар танлови» дипломини қўлга киритади.


Иккинчи босқичда 50 нафар бизнес, HORECA соҳаси, маданият ва дипломатик корпус вакилларидан иборат Мукофот Катта Ҳайъатининг ҳар бир аъзоси (мазкур Катта Ҳайъат Мукофот Юбилейи шарафига тузилди) long-list'дан 5 нафар номзодни танлайдилар. Катта Ҳайъатининг ҳар бир аъзоси ўз рўйхатига битта маскан киритиш ҳуқуқига эга (агар рўйхатда бўлмаса).


Ҳар бир номинацияда умумий ҳисобда энг кўп қайд этилган маскан Мукофот Лауреати унвонига сазовор бўлади.

Муҳим томони, Meal&Drinks Choice Award Ресторан Мукофоти ноёб бўлиб, унда маскан меҳмонлари ва номзод масканларга шахсан ташриф буюрадиган Ҳакамлар ҳайъати аъзолари билан бир қаторда рестораторларнинг ўзлари ҳам иштирок этадилар. Улар «Энг Яхши Бош Ошпаз» ва «Рестораторлар танлови» номинацияларида Лауреатларни танлайдилар.
 

Фахрий Ҳакамлар Ҳайъати (аввалги маросимларда бир неча бор иштирок этган Ҳакамлар ҳайъати раиси ва аъзолари) «Гран-При: Йилнинг энг яхши маскани» номинациясида ғолибни яширин овоз бериш йўли билан танлайди. Танлов ва овоз бериш жараёни ҳақида батафсил маълумотни Мукофот сайтида топишингиз мумкин.

 

Хўш, қандай қилиб ва қаерда овоз бериш мумкин?

alt

Мукофотнинг халқ овоз бериш босқичи ва Ҳакамлар ҳайъати ғолиблари бу ерда:

2016, 2017, 2018, 2019

Бунинг учун:

  • award.myday.uz сайтига киринг
  • номинацияни танланг
  • телеграм-бот орқали бир марта авторизациядан ўтинг
  • агар рўйхатда бўлмаса, ўз номзод-масканингизни қўшинг (маскан номи тўғри киритилгани ва категорияга мослигини текшириш учун модерациядан ўтказилгач, маскан номинацияда пайдо бўлади)
  • «Голосовать» тугмасига босинг  



Битта маскан учун неча марта овоз бериш мумкин?

Овоз бериш сайтида бир марталик авторизация ҳар бир номинацияда бир марта исталган маскан учун битта овоз бериш имконини беради. Битта маскан учун қайта овоз бериш имкони мавжуд эмас.  


Севимли масканингизга ғалаба учун қандай ёрдам беришингиз мумкин?

Дўстларингиз сизни қўллаб-қувватлаши учун ижтимоий тармоқларингизда овоз бериш учун таклиф эълон қилиш орқали севимли масканингизга кўмаклашишингиз мумкин. Худди шу усулдан масканларнинг ўзлари ҳам фойдаланадилар ва ўз саҳифаларида award.myday.uz. сайтида овоз беришга чорлайдилар.


alt

 
Ҳакамлар ҳайъати нима учун керак?

Мукофотнинг иккинчи босқичида эксперт ҳакамлар ҳайъати (2016-2019 ҳакамлар ҳайъати таркибига кимлар кирган - бу ерда кўринг). Биз уларнинг исмларини тез орада ошкор қиламиз, баъзилари эса Мукофотнинг Тантанали Тақдирлаш Маросимигача «махфий» бўлиб қолади. Бир ой давомида Ҳакамлар ҳайъати масканларга ташриф буюриб, номзодларни 5та мезон бўйича баҳолайди ва мукофотнинг шорт-листини тузади, кейин эса финалистларни аниқлайди. Ҳакамлар ҳайъатининг ҳар бир мажлисида уларнинг ишини кузатадиган иккита рестораторлар вакиллари иштирок этадилар. Улар саволлар беришлари, барча рестораторлар номидан таклифлар киритишлари мумкин, аммо Ҳакамлар ҳайъати ишига аралаша олмайдилар.

 

Ҳакамлар ҳайъати қандай овоз беради?

Ҳар йили Тақдирлаш маросими оқшомида Ҳакамлар ҳайъати бир жойга тўпланиб, ҳар бир номинациядаги 3 та масканни 5 та мезон бўйича, ўзаро муҳокама қилмасдан, - демак, яширинча баҳолайди. Ҳакамлар ҳайъатининг ҳар бир аъзосига тегишли махсус бланк тўлдирилгач, конвертга солиниб, муҳрланади ва мустақил халқаро аудиторлик компанияси вакилига топширилади. Аудитор балларни умумлаштиради ва натижани чиқаради. Энг кўп балл тўплаган маскан номинация бўйича ғолиб ҳисобланади. Ғолиб номи конвертда муҳрланиб, тақдирлаш маросими саҳнасида очилиши ва эълон қилиниши учун бошловчига топширилади. Шундай қилиб, Ҳакамлар ҳайъати ҳам, Мукофот меҳмонлари ҳам, ҳатто Myday таҳририяти ҳам конверт очилишидан олдин ғолибларнинг исмларини билишмайди.


Бу йил маросим кунида Фахрий ҳакамлар ҳайъати Катта Ҳайъат аъзоларининг овозларини ҳисоблаб чиқади ва тенг натижаларга эришган тақдирда номзодлар учун яна овоз беради.

alt

 


Мукофотнинг Бош соврини нима?

Бу MD Choice Award ликопчаси бўлиб, Эксперт Ҳакамлар ҳайъатининг овоз бериш натижалари бўйича энг яхши деб топилган масканга берилади.


alt

 


2020 йил Мукофот Лауреатлари қачон эълон қилинади?

V Юбилей Ресторан Мукофотини Тантанали Тақдирлаш Маросими 2021 йил март ойида бўлиб ўтади. Шакли, куни ва жойини кейинроқ эълон қиламиз. Шу куни ғолибларга Бош соврин  - Мукофот Ликопчаси топширилади.

 


2019 йилда ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими қандай ўтгани билан бу ерда танишинг


 

 

2018 йил Лауреатларини эса бундай олқишлаганмиз. 2018 йилнинг «Энг яхши маскан»и кимлигини бу ерда қўринг.


2016 йил Лауреатлари, 2017 йил Лауреатлари, 2018 йил Лауреатлари

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 02-02-2021

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг