Таом
ТОШКЕНТНИНГ ОЧИҚ АЙВОНЛИ МАСКАНЛАРИ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом
Болаларга беришда эҳтиёт бўлинг
"Бу сенга хали эрта!" - деймиз биз боламизга унинг олдидан маринадланган бодринг ёки аччиқ соусли гўштни нари суриб қўйиб. Қачон "эрта" бўлмайди? Ва болага "катталар" овқатини берса нима бўлади?Маринадлар
Анъанавий тузламалардан (бижғитилган карам, тузланган помидор ва бодринглар) фарқли равишда маринадланган сабзавотлар таркибида сирка бор. Кичик организмнинг ошқозон ва ичак шиллиқ қавати учун бу ҳақиқий зарба. Бунинг устига улар шўр ҳам, айниқса дўконникида. Бундай овқат болада ич кетиш, шиш, аллергия, ошқозон бузилишларини келтириб чиқариши мумкин.
Аччиқ
Жуда аччиқ овқат ошқозонни безовта қилиб, ошқозон шарбати ишлаб чиқарилишига сабаб бўлади. Бу шарбат катталарда керакли миқдорда шунчаки иштаҳа очади. Кичкинтойларда эса зарда қайнаши, яъни ошқозондаги овқат қизилўнгачга ўтиб, шиллиқ пардасини емира бошлаши мумкин.
Газли ширин ичимлик
Ҳар қандай газли ичимлик ошқозон учун зарарли. Аммо газли ширин ичимлик нафақат гази балки ҳаддан ташқари ширинлиги билан ҳам зарарли. Бундай ичимликнинг ҳаттоки бир стаканида ҳам шакар миқдори ЖССТ (ВОЗ) тавсия этган кундалик меъёрдан икки баробар ортиқ. Қатъий статистика маълумотларига кўра, бундай ичимликларга ўрганиб қолган болалар ортиқча вазн ва семизликдан кўпроқ азият чекадилар. Қачон мумкин: етти ёшдан бошлаб - эҳтиёткорлик билан.
Қўзиқоринлар
Албатта мазали егулик, аммо уларни ҳатто катталар ҳам қийинчилик билан хазм қиладилар. Қўзиқоринда инсон организми истар-истамас хазм қиладиган оқсил мавжуд. Бундан ташқари яна хавфли жойи шундаки, қўзиқоринлар, айниқса ёшлари ўзида радиация ва бошқа токсинларни йиғиш хусусиятига эга - замонавий экологияни назарда тутадиган бўлсак, бу жуда муҳим. Бундан ташқари уларда бола ошқозон ва ичак шиллиқ пардасини безовта қилувчи хитин моддаси ҳам бор.
Қачон мумкин: етти ёшдан бошлаб. Оқ қўзиқоринлардан бошлаш керак, агар салбий таъсири сезилмаса, кейинчалик бошқа турларига ўтиш мумкин.
Қачон мумкин: етти ёшдан бошлаб. Оқ қўзиқоринлардан бошлаш керак, агар салбий таъсири сезилмаса, кейинчалик бошқа турларига ўтиш мумкин.
Икра
Кичик болаларда ҳар қандай икра жуда жиддий аллергия қўзғаши мумкин - то анафилактик шоккача. Бунинг устига боланинг хали "етилмаган" ошқозон ости бези"га ҳам ортиқча юк бўлади.
Қачон мумкин: уч ёшдан бошлаб, агар бола ошқозони билан боғлиқ муаммо ёки диатез бўлмаса. Агар улар мавжуд бўлса, беш ёшгача сабр қилинг - боланинг ферментлари анча турғун ҳолга келмагунча.Цитрус мевалар
Ёш италиялик ва испанияликлар гўдаклигидан бошлаб ейдилар, ва ҳеч нарса қилмайди. Сабаби, уларнинг аждодлари апельсинда "катта бўлишган". Бизнинг болалар эса цитрусларга қатииқ диатез ва ошқозон бузилиши билан жавоб қайтариши мумкин.
Қачон мумкин: уч ёшдан, оз-оздан.Ширинликлар
Шакар паст молекуляр углеводларга киради, ҳар сафар кичкинтой конфет еганда унинг оғзида сут кислотаси ҳосил бўлади, у тиш эмалини рекорд тарзда емиради. Организмда ортиқча углеводлар ёғга айланади - ортиқча вазн шундай ҳосил бўлади. Турли-туман ароматик қўшимчалар эса, аллерген ҳамдирлар. Шунинг учун болага ширинлик беришга шошилманг - яхшиси мева ейишсин.
Қачон мумкин: уч ёшдан
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
14-10-2014
ИЗОҲЛАР 0