alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Chustiy Cuisine ресторанинг очилиши

Дўстлар, барчангизга яхши таниш ёш истеъдодли ошпаз шунингдек, муаллифимиз Баҳриддин Чустий пойтахтимизда янги “Chustiy Cuisine” ресторанини очмоқда. Ресторанда фақатгина ҳақиқий миллий таомларимиз бўлади. Бу сафар ошпазимиз Oshxona.Uzдан фарқли ўлароқ, майдони етарли даражада катта бўлган ресторан туридаги маскан очмоқда. Янги масканда сиз ошпаз томонидан тайёрланган, ҳамда гўзал тарзда тортиқ этиладиган миллий таомлардан баҳраманд бўлишингиз мумкин бўлади.
Ушбу ресторан сизга яхши таниш «Samarkand Darvoza» кўнгилочар савда маркази ҳудудида жойлашган. 
Шуни ҳам маълум қилишимиз лозимки, 18 июн куни ресторан синов тартибида ўз ишини бошлайди. 
Келаётган дам олиш кунига эса масканнинг расмий очилиш маросимини ўтказиш ҳам режалаштирилган. Аммо ўзгаришлар ҳам бўлиши мумкин. Бизни кузатишда давом этинг азизлар. 
 
alt
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 17-06-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг