alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Дунё мамлакатларининг энг тансиқ таомлари

Дунёнинг турли давлатларда ҳар хил анъаналар, миллий удумлар ва ўзига ҳос ажралиб турувчи жиҳатлари мавжуд. Шунингдек, ҳар бир ҳудуднинг миллий таомлари мавжуд эканлиги ҳеч кимга сир эмас. 
Бугун эътиборингизга дунёнинг турли давлатларидаги миллий ошхонанинг ўзига хос ва асосий гастрономик жиҳатларини намоён этувчи рўйхатни ҳавола этамиз. 

 

Япония: Кацудон 

alt


Япониянинг асосий таоми  "Суши" деган кўпгина фикрларга қарши бу юртда асосий тансиқ таомлар қаторига кацудон киради. Японияга ташриф буюрган ҳар бир сайёҳ албатта бу таомни таътиб кўриши керак. 

 

Англия: Ростбиф

alt

Ангилиянинг тансиқ таомларидан бири бу ростбиф. Лахм мол гўштидан тайёрланган бу таом ҳам иссиқ ҳам яхна тарзда юпқа кесилган ҳолда дастурхонга тортиқ этилади. 

 

Хиндистон: Тандир жўжа 

alt

Хиндистоннинг асосий тансиқ таомини аниқлаш жуда ҳам мушкул. Чунки бу мамлакатнинг ҳудудлари кўп бўлиб, ҳар бирида ўз анъаналари бор. Аммо Хиндистоннинг мумтоз миллий таоми деб, тандир жўжа ҳисобланади. Жўжа гўшти ўрта бўлакларга бўлиниб, ҳар бири зироворлар қўшилган қатиқда мариновка қилиниб, махаллий тандирда  тайёрланади ва гуруч билан тортиқ этилади. 

 

Канада: Путин 

alt


Путин номли таом Канадада жуда ҳам кенг тарқалган таомлардан бири. Бу тоам кўпроқ фастфуд таомлар қаторига киради. 


 

Италия: Пицца 

alt
 
Итальян ошхонаси турли ҳил таомлар ассортиментлари билан дунёда машҳурдир. Аммо италияликларнинг ўзлари асосий тансиқ таом деб, пиццани ҳисоблайдилар. 

 

Бельгия: Картошкали мидиялар

alt

Sea food.ни ҳуш кўрувчилар тўғридан-тўғри Бельгияга йўл олишлари мумкин. Бельгияда асосий тансиқ таом бу картошкали мидиялар. Бу давлатнинг ҳар бир хонадонида мидияларни бир неча усулларда пишириш сирларини билишади. 
 
 

Испания: Хамон 

alt


Испаниянинг эътиборга лойиқ ва тансиқ таоми бу хамондир. Айнан "Хамон" барча сайёҳларга ушбу юртнинг энг тансиқ таоми сифатида яхши таниш. 

 

Бразилия: Фейжоада 

alt

Фейжоаданинг юрти бу Бразилия бўлиб, ловиялардан гўштдан тайёрланади ва пиширилган гуруч ёки бўлмаса карам билан дастурхонга тортиқ этилади. Бразилияда ушбу таом тайёрланганда бутун оила дастурхон атрофига йиғиладилар.
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 27-05-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг