Дунёдаги энг яхши қаҳвахоналарга эга шаҳарлар
Саёҳат ва қахва бир неча ҳил ўхшаш жиҳатларга эга. Улар аввал бошдан сизни бутун умрга ўзига боғлаб қўяди ва мафтун этади. Ундан кейин эса ўз шинавандаларига кўпгина ёқимли ҳис-туйғуларни ҳадя этади. Саёҳат ва қаҳва бир-бирига ҳамроҳ бўлганда,уларнинг самараси янада ошади. Ушбу шарҳда сиз дунёдаги энг яхши 8та қаҳвахоналарга эга шаҳарлар ҳақида маълумотга эга бўласиз.
Италия пойтахти Рим
Италияликлар яхши ва юқори сифатли қаҳвани севишлари маълум. Рим кўчаларида жойлашган кичик қаҳвахоналарда, ресторанларда мазали таъмга эга бир финжон қаҳвадан баҳраманд бўлишингиз мумкин бўлади. Рим шаҳрида қаҳвани тайёрлашга пухта ёндашадилар. Шу сабабли ҳам у ерда сифатсиз тайёрланган қаҳвани учратмайсиз. Италияликлар бу ичимликни асл кўринишда, ҳеч қандай қўшимчаларсиз ичишни ҳуш кўрадилар. Демак, Рим шаҳри асл ва табиий ҳуштаъмни севадиган қаҳвахўрларга мос шаҳарлардан бири.
Римга бўлган саёҳатда Ciampini, Caffè Greco, Rosati каби қаҳвахоналарга ташриф буюришингиз мумкин.
Австрия, Вена
Шубҳасиз Вена қаҳва бўйича жаҳонда лидер ҳисобланади. 2011 йилдаги ЮНЕСКОнинг номоддий мерослари рўйхатида Венанинг баъзибир қаҳвахоналари жой олган. Бу ердаги қаҳвахоналарда ўзгача муҳит ҳукмронлик қилади. Қаҳва тайёрлашда Венанинг ўзгача услуби мавжуд. Бу ерда қаҳва ичимлиги ноёб дизайнерлик маҳорати ва ниҳоятда ёқимли таъм ила мижозларга тортиқ этилади. Айнан бу юртга саёҳат қилган вақтингизда сиз барча турдаги асл қаҳвадан баҳраманд бўлишингиз мумкин бўлади.
Бу юртга бўлган саёҳатда Cafe Korb, Cafe Neko, Cafe Weimar каби қаҳвахоналарга ташриф буюришингиз мумкин.
Куба, Гавана
Кубага боришни истаган барча, анъанавий Гавана қаҳвахонасига бориш тавсия этилади. У ерда сиз бутун дунёда машҳур “кубано”ни таътиб кўришингиз мумкин бўлади. Бу ичимлик «эспрессо»нинг турларидан бири. “Кубано” қаҳвасидаги ўзгача таъм, эспрессо-машинасининг сиғимига солинган шакарга боғлиқ. Бу тайёрлаш жараёни ичимликни аччиқ ва бир вақтнинг ўзида ширин қилади.
Кубага бўлган саёҳатда Cafe Escorial, La Chucheria, Cafe Bohemia каби қаҳвахоналарга ташриф буюришингиз мумкин.
Рейкьявик, Исландия
Исландияликлар қаттиққўл ва талабчан бўлишларига қарамай қаҳва ичимлигининг ҳақиқий шайдолари ҳисобланишади. Исландия тропиклардан узоқда жойлашган бўлса ҳам, бу ҳудудга қаҳва анча аввал, яъни маълумотларга кўра 1772 йилларда етиб келган. Шундан буён исландияликлар қалбидан чуқур жой эгаллаган. Бундай умумий муҳаббатга эса, “Қуёшли қаҳва куни” байрамининг пайдо бўлиши сабабчи бўлган. Ҳозирги кунда Исландияда ўзаро бир-бири билан рақобатлашувчи жуда ҳам кўп кичик қаҳвахоналар мавжуд.
Бу юртга бўлган саёҳатда Cafe Babalu, Cafe Paris, Stofan Cafe каби қаҳвахоналарга ташриф буюришингиз мумкин.
Австралия, Мельбурн
Бу шаҳарнинг аҳолиси қаҳвани жуда ҳам яхши кўришади. Уларнинг бу ичимликка бўлган муҳаббатлари шунчалик улканки,ҳар йили қаҳва кўргазмасини ўтказишади ва қўшимча сифатида Melbourne Coffee Review ишқибозларига махсус брошюралар ҳам чоп этишади. Мельбурнинг ўзига ҳослиги шундай иборатки, у бир нечта вилоятларга бўлинган бўлиб, уларнинг ҳар бирида қаҳва тайёрлаш анъаналари турлича. Бу ерда латте қаҳваси машҳурликка эришган.
Бу юртга бўлган саёҳатда Captains of Industry, Stassi Cafe, Pillar of Salt каби қаҳвахоналарга ташриф буюришингиз мумкин.
Туркия, Истамбул
Барча қаҳвахўрларга туркча аччиқ қора қаҳва яхши таниш бўлса керак. Албатта туркларни қаҳва тайёрлашни биринчи кашф этганлар қаторига киргизмаймиз, аммо айнан турклар ажойиб қаҳвани тайёрлаш турини кашф этганлар. Бу ичимликни шарқ қаҳваси ёки туркча қаҳва деб аташади. Туркча қаҳвани тайёрлаш учун махсус, қум соатни эслатувчи узун ушлагичли сиғимли идишдан фойдаланилади. Идишда майдаланган қаҳва доналари 20-30 дақиқа давомида қайнатилади. Натижада тўйимли, ҳуштаъмли қаҳва ичимлиги тайёр бўлади.
Бу юртга бўлган саёҳатда KronotRop, Velvet Cafe, Mandabatmaz каби қаҳвахоналарга ташриф буюришингиз мумкин.
Эфиопия,Аддис-Абеба
Эфиопия пойтахти ўзининг қаҳваси билан машҳур ва у билан ғурурланади. У машҳур ичимликдан бири, чунки у айнан ўша ерда пайдо бўлган. Унинг номи ҳатто Эфиопиянинг қишловларидан бирига берилган. Бу ерда қаҳва тайёрлаш маросими кўпгина жараёнларни ўз ичига олади. Бу юртда сиз қаҳвани қовурш, майдалаш ва тайёрлаш жараёнига ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин. Бу ишлар фақатгина сопол идишда ва кўмир оловда амалга оширилади.
Бу юртга бўлган саёҳатда Alem Bunna, Mokarar (Harar) Coffee, Tomoca Coffee каби қаҳвахоналарга ташриф буюришингиз мумкин.
Тайвань, Тайбэй
Тайбэй Осиёнинг қаҳва шаҳри деб ҳисобланади. Бу ерда анъанавий қаҳва турларини ҳам, мутлоқ экзотик аралашмали қаҳваларни ҳам таътиб кўриш мумкин. Бир сўз билан айтганда бу юртда қаҳвахўрлар ўзларининг таъбларига ва кармонларига маъқул қаҳва ичимлигини топа оладилар.
Бу юртга бўлган саёҳатда Paper Plane Cafe, Barbie Cafe, Melange Cafe каби қаҳвахоналарга ташриф буюришингиз мумкин.
Сиз азизлар сўнгги вақтда қайси масканда мазали таъмга эга қаҳвани таътиб кўрганингизни эслай оласизми?
ИЗОҲЛАР 0