alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Эксклюзив! ўзбек ошхонасининг 365 саҳифаси

Биринчи марта биз китоб ҳақида ўтган йили сўз очдик. Биз унинг қай кўринишда бўлиши ҳақида кўп ўйладик, йигирмага яқин вариантларни кўздан кечирдик, палов, сомса, оби нон ва бошқа кўплаб йўналиш ва мавзуларни сараладик, лекин натижада бу китоб ўзбек ҳудудий таомлари ҳақида «тревел-бук» сифат китоб бўлиши керак деган қарорга келдик.

alt

Аввал мен саёҳат вақтида ўрганган таомларнинг кўпи билан таниш эмасдим. Китобнинг ноёблиги ҳам шунда. Унда бошқа ҳудудларда учрамайдиган таомлар йиғилган. Мисол учун, Хоразмда ижон деган таом бор – у хом гўштдан тайёрланиб, французча тар-тарга ўхшайди. Бизга мазкур таомни тортиқ қилганларида мен уни тановвул қила олмаслигимга амин эдим, лекин у шу қадар мазали эди-ки, мен икки ҳиссани паққос туширдим. Фарғонада тандирда «стейк» (гўшт) тайёрлашади. Мазкур таом бошқа ҳеч қаерда, ҳатто-ки водийнинг бошқа ҳудудларида ҳам тайёрланмайди.

alt

Китоб ўз ичига миллий таомларнинг 86 позициясини, бутун Ўзбекистондан 50дан ортиқ ошпазларнинг 30дан ортиқ муаллифлик рецептларини қамраб олган.

alt

Тўрт ой мобайнида биз Ўзбекистонинг барча ҳудудларини кезиб чиқдик, бизга нотаниш ва қизиқ бўлган таомларни қидириб, ресторанлар ва хонадонларни айландик.

alt

Мамлакатнинг 13та минтақаси, 30та шахар ва қишлоқлар, 20.000 киллометрдан ортиқ йўл.

alt

Бу сафаримиз бизда эсда қолар бетакрор таассуротларни қолдирди. Айниқса Хивага бўлган саёҳатимиз энг ёрқинларидан бири бўлди. Тошкентда жуда иссиқ ва қуёшли ҳаво эди ва Хивага биз енгил ёзги кийимда бордик, лекин бизни совуқ шамолли ҳаво кутиб олди. Бизда атига 2 кун бор эди ва шу кун ичида барча ишларимизга улгуришимиз зарур эди. Уйқу ва овқат хақида ўйлашга ҳам ҳатто вақт йўқ эди. Муассасаларнинг бир бурчагида сайёҳлар учун миллий тўнлар сотилар экан. Биз сотувчидан бир нечта чўпон бериб туришини илтимос қилдик, чунки совқотиб қолган эдик.

alt

Ўзбек ошхонаси бу – дунёдаги энг мазали таомлар ошхонасидан бири, лекин овқатларни меҳмонларга оддий «уй» кўринишида тортиқ қилинади. Бугун биз янги поғонага кўтариляпмиз ва мен аминманки, яқин вақт ичида бизнинг ўзбек ошхонаси ўзининг миллий таомлари билан меҳмонларга янгича услубда намойиш бўлади.

alt

Биз ҳар куни ниманидир ўрганамиз, ўз устимизда ишлаймиз. Ўзбек ошхонасини масқара қилаяпсизлар деб, бизни кўпчиликлар танқид қилишади, бошқалар эса аксинча қўллаб қувватлашади.

alt

Мен ўзбекман ва албатта ўзбек ошхонасига ўз ҳиссамни қўшишим зарур. Кўплаб ошпазлар менга амалиёт оширишни ва ўқишни таклиф қилишган, аммо рад жавобини бериб мен ўзимизнинг ўзбек ошхонасини танладим.  Чунки, у менга керак бўлгани каби мен хам унга керакли эканимни ҳис этдим. Бугун эса мен янги жойларда ўзгача йўналишларни ўрганмоқчиман ва бу фақатгина ўзбек ошхонасига янгилик киритиш йўлидаги ўрганиш.

alt

Ҳозир биз китобни инглиз тилига таржима қиляпмиз, чунки биз меҳнат маҳсулимизни бошқа юртлардаги халқаро китоб ярмаркаларида, дўконларда кўришни истаймиз. Дунёни ҳар бир бурчагида бизнинг ўзбек ошхонамизни билишларини истаймиз.

alt

Бахриддин Чустий – миллий ошхонамизнинг энг машҳур ресторатори, бренд-шеф ва ўзбек Джейми Оливери. Тахаллуси «Чустий», чунки асли Наманган вилоятининг Чуст шаҳридан. Chustiy’s Cuisine, Oshxona.uz каби пойтахтимизнинг энг оммалашган масканларни эгаси ва Sal-Sal ресторанининг ғоя муаллифи ҳам.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 16-05-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг