Таом
ТОШКЕНТНИНГ ОЧИҚ АЙВОНЛИ МАСКАНЛАРИ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом
Энг машҳур зираворлар
Зираворлар ҳар бир таомни ташкил этувчи энг асосий омиллардан биридир. Албатта сиз мазали қилиб тайёрламоқчи бўлган таомингизни керакли зираворларсиз пиширсангиз, таом кўнгилдагидек чиқмайди деса ҳам бўлади. Чунки ҳар бир таомнинг ширин бўлишининг асл сири унга қўшиладиган зираворларда бўлади.
Айнан шу сабабли азизлар сизга бугун мавжуд барча зировлар ҳақида мини-энциклопедия тайёрладик. Улар билан яқиндан танишинг ва ҳусусиятлари ҳақида ҳам билиб олинг. Марҳамат.
Хантал (горчица) кукуни
Хусусияти: саратонга қарши хусусияти ва юқори таркибли селен ва магний таркибли эканлиги билан машҳур.
Тарқалиши: шарқ ошхонаси.
Қўлланишилиши: Хантал кукунидан карри аралашмаси учун асос сифатида фойдаланилади.
Чили (кайен гаримдориси)
Хусусияти: тана ҳароратининг кўтарилишига олиб келади ва кислородни кўпроқ истеъмол қилиш эхтиёжининг ҳам кўтарилишига сабаб бўлади. Бу эса ўз ўрнида вазн йўқотилишига олиб келади.
Тарқалиши: мексика ва хинд ошхонаси.
Қўлланишилиши: барра ҳолатда бу зиравор сабзавотли таомларда ва тузламаларда ишлатилади. Хуштаъмлик сифатида эса таомларда қуруқ ёки майдаланган ҳолатда ишлатилади.
"Олов" таъмга эга.
Кардамон
Хусусияти: хуш исли бўлишдан ташқари бу зиравор буйрак ва бутун организмни тозалаш хусусиятига эга.
Тарқалиши: хинд ошхонаси.
Қўлланишилиши: карри аралашмасига, чой, қахва, гуручли пудинг, ҳамда чатнига хуш таъмлик киритиш учун ишлатилади.
Зарчива (Куркума)
Хусусияти: озиқ-овқатда буёқ сифатида ишлатилади ва азалдан Хитой ва Хинд халқида шамоллашга қарши восита тарзида ҳам қўлланилиб келинган.
Тарқалиши: хинд ошхонаси.
Қўлланишилиши: Зиравор гўшт, балиқ, сабзавотли таомларга солинади. Гуручга ҳам қўшилиб пиширилади. Уни хамирга ичимликларга ҳам қўшадилар.
Агар зарчивани половга солса чиройли сариқ рангли бўлади.
Қора муруч
Хусусияти: кучли антиоксидант ва антибактериал таъсирга эга, яхши хазм қилишга ва вазн камайишига ёрдам беради.
Тарқалиши: Шарқ ва Европа ошхонаси.
Қўлланишилиши: Муруч универсал зиравор бўлиб у барча таомларга, сабзавотли, гўштли ва балиқли барча маҳсулотларга, салатларга қўшилади. Чунки у хуштаъмлик мазасини беради.
Қўлланишилиши: Муруч универсал зиравор бўлиб у барча таомларга, сабзавотли, гўштли ва балиқли барча маҳсулотларга, салатларга қўшилади. Чунки у хуштаъмлик мазасини беради.
Зира
Хусусияти: яхши темир воситаси бўлиб, ҳазм қилишда қўлланилади.
Тарқалиши: яқиншарқ, мексика ва хинд ошхонаси.
Қўлланишилиши: Зиранинг кукуни ҳам доналари ҳам ишлатилади. Уни гўшт ва балиқга қўшиш мумкин. Ундан ҳатто чой дамлаб ичилса фойдали бўлади.
Қўлланишилиши: Зиранинг кукуни ҳам доналари ҳам ишлатилади. Уни гўшт ва балиқга қўшиш мумкин. Ундан ҳатто чой дамлаб ичилса фойдали бўлади.
Кучли хуштаъмликка эга.
Гвоздика
Хусусияти: жуда кучли исга ва "эвгенол" фаол моддага эга. У оғриқни қолдириш хусусиятига эга.
Тарқалиши: шарқ ва европа ошхонаси.
Қўлланишилиши: Шўрваларга ўзгача таъм беришда ишлатилади.
Пажитник
Хусусияти: қандли диабет касаллиги билан касалланган инсонларда қанд моддасини камайтиришга ёрдам беради.
Тарқалиши: шарқ ва европа ошхонаси.
Қўлланишилиши: карри кукунини тайёрлашда ва тузламаларда ишлатилади.
Ўткир, аччиқ таъмга эга.
Корица
Хусусияти: У овқатдан сўнг қонда қанд моддасининг кўтарилиб кетишини олдини олади. Антимикроб хусусиятига эга.
Тарқалиши: бутун дунёда кенг қўлланилиб келади.
Қўлланишилиши: унинг барча туридан фойдаланган ҳолда, ширинликлар ва ичимликларга хуштаъмлик мазасини бериш учун ишлатилади.
Мускус ширин таъмга эга.
Занжабил
Хусусияти: ошқозон-ичакдаги оғриқларни ва шамоллашларни олдини олишда азалдан фойдаланиб келинган. У шамоллашда ва гриппда жуда яхши восита ҳисобланади.
Тарқалиши: шарқ ошхонси.
Қўлланишилиши: жаркоп ва мевали, сабзавотли таомларга қўшилади.
Таъми аччиқ.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
10-11-2014
ИЗОҲЛАР 0