alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Эстрада хонандаси Дилсўздан байрам ширинлиги

Азиз дўстлар ҳар бир бека байрам арафасида турли ҳил ширинликлар пишириши ҳеч кимга сир эмас. Бугун “Ниҳол” мукофоти совриндори қўшиқчи Дилсўз ҳам бизлар билан Қурбон Ҳайит байрами арафасида ”Мехр” пироги рецепти билан ўртоқлашишга қарор қилди. 
 






“МЕХР” ПИРОГИ


Керакли масаллиқлар:

250 гр. маргарини,
5 ош қошиқ шакар,
2 ош қошиқ майонез,
4 ош қошиқ асал,
1 дона тухум,
2 ст. ун,
1 пачка қавартма (разрыхлитель).

Пирог устига сепиш учун талқонга:

50 гр. маргарини,
4 ош қошиқ шакар,
5 ош қошиқ ун.

Начинкага:

Бу пирогга истаган джем ва мураббодаги мева доналарини солишингиз мумкин, айниқса музлаткичга ёз фаслида олиб қўйилган олча, гилос, смародинадан фойдаланиш ҳам мақсадга мувофиқ бўлади.
 
Демак,  пирог учун керакли масалиқларни аниқлаб олдик, энди уни тайёрлашга ўтсак ҳам бўлади.


Биринчи ўринда юқорида санаб ўтилган масаллиқларни ўзимизга қулай идишларга тайёрлаб оламиз. 

 
alt
 

Чуқурроқ идишга хона ҳароратида юмшатилган маргарин, унинг устига шакар ва 1ст.ун солиб ҳамма масаллиқни аралаштириб, уқаланиб олинади. 
 
 
 alt

 
Уқаланиб олингандан сўнг, майонез, асал ва қавартма (разрыхлитель) солиниб хамир қорилади. Хамир қориш вақтида қолган 1 ст.унни ҳам оз-оздан қўшиб борилади. 
 
 
alt

 
Хамир юмшоқроқ чиқиши керак. Жуда ҳам қаттиқ ёки жуда ҳам ёпишқоқ бўлиши керак эмас. Агар хамир қўлга ёпишиб қолаётган бўлса, бир оз ун қўшиб, бир шаклга келтириб олинади. Хамирни бир оз тиндириб олинса мақсадга мувофиқ бўлади. 

 
alt
 

Хамир тингунча, тавага сарёғ ёки маргарин суртиб, озгина ун ҳам сепилади. Бу пиширган пирогингиз тавага ёпишиб қолмаслиги олдини олади. Тавани тайёрлаб олингандан сўнг, хамирни қўл ёрдамида ёйиб чиқилади. Хамирнинг бир қисми, устини ёпиш учун олиб қолинади. 

 
altalt
 

Биз “Мехр” пирогимизнинг начинкасига малина ва смародинали джемни танладик. Хамирни ёйиб олгандан сўнг, устига джемни қошиқ ёрдамида қалинроқ қилиб суртиб олинади. 
 
 
alt
 

Хамирнинг устига джемни суртиб олганимиздан сўнг, озгина олиб қўйилган хамиримизни ўртасига ёйиб чиқамиз. Хохишга кўра хамир устига тухум сариғи суриб чиқилса бўлади, аммо бу шартли равишда эмас. 

 
alt

 
50 гр. юмшатилган маргарини, 4 ош қошиқ шакар ва 5 ош қошиқ унни қўл ёрдамида уқаланиб олиниб,  талқон тайёрланади. Тайёр бўлган талқонни пирогнинг устига сепиб чиқилади. Озгина шакар ҳам сепиб юбориш мумкин. Шунда пирогнинг очиқ қолган жойлари ёпилади.

Пирогни газ печига қўйишдан аввал уни бир озгина қиздириб олиш керак. Тайёр бўлган пирогни энди газ печига қўйиш ҳам мумкин. 

 
altalt

 
Пирог бир соат давомида пиширилади. Аввал 30 дақиқа жуда ҳам паст оловда, кейинги 30 дақиқада эса салгина кўтарилган оловда пирог пишади. Бир соат бўлганда пирогни усти қизарган бўлса уни газ печидан олишингиз мумкин.  
 


alt

 
Пирог бир оз совугандан сўнг, уни кесиб чой билан дастурхонга тортиқ этишингиз мумкин.


Ёқимли иштаха!
 
 
altalt

 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 14-10-2013

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг