alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Мишлен томонидан тавсия этилган илк ўзбек ресторани

Uma’s Нью-Йоркда жойлашган ўзбек таомлари ресторани бўлиб, у Конрад Карл ва унинг рафиқаси, асли самарқандлик Умидага тегишли. 2013 йилда бу оила ўз кичик бизнесини бошлайди ва тез орада мазкур ресторан маҳаллий аҳоли, серферлар ва сайёҳлар орасида машҳурлик қозонади. 

alt

Мазкур ресторан Michelin томонидан тилга олинган илк ўзбек ресторани. Ўзбек таомлари мазасидан завқланиб, таниқли гид тамаддини иқатиқ қўшилган иссиққина маставадан бошлашни, шунингдек бақлажон салати, гўштли манти ва гўшт истеъмол қилмайдиганлар учун хонимни тавсия қилди. 

alt

Ўзбек ресторани учун муҳит ностандарт кўринишда. Маскан урбанистик услубда безалган бўлиб, деворлари кўчган, тахта пол ва дизайнерлик мебеллар билан жиҳозланган. Мазкур рестораннин серқадам меҳмонлари серферлар бўлгани учун, кираверишда серфинг тахталари учун махсус жой ташкил қилинган. 

 

«Умида таомномани ўзи тузади. У доим ўзбек урф одатлари ва қадриятларига чексиз ҳурмат билан қараган. Шуни айтиб ўтишим жоиз, мен ҳам, рафиқам ҳам ҳақиқий хўрандамиз», – дейди ресторан хўжайини жаноб Карл.

 

alt

Таниш-билишлар доирасида Ума деб, танилган Умида рестораннинг бош ошпази ҳисобланади. Ресторан таомномаси Ўрта Осиё давлатлари таомлари билан бир қаторда рус таомларини ҳам ўз ичига олган. Мисол учун қуюқ таом хуш кўрувчилар учун палов, кабоб, манти каби таомлардан баҳраманд бўлишлари мумкин. Суюқ таом иштиёқмандлари учун эса таомномада анъанавий лағмон ва ҳақиқий русча борщ бор. Десерт учун пахлава ёки чак-чак буюришингиз мумкин. 


«The New York Times» газетаси журналисти Пол Спенсер рестораннинг ноодатий муҳитини олқишлаб, маҳаллий аҳолидан ҳамда ресторан хўжайинидан  интервью олди. 
 

 «Мен бирхилликдан тез чарчайман. Мазкур маскан шу қадар ажойибки, таомнома доимо ўзгариб туради», – дейди Wall Streetлик Майк Мэттис. Унинг фикрича - Uma’s оилавий кечки овқат учун жуда мос ресторан. 

alt

Манзил: 92-07 Rockaway Beach Boulevard, Нью Йорк
Тушлик учун ўртача чек таҳминан - 35 АҚШ долл.

 

Таҳририятимиз дунё бўйлаб жойлашган ўзбек масканлари билан сизни таништиришда давом этган ҳолда, чет элда бўла туриб ташриф буюриш мумкин бўлган, жаҳон пойтахтларида жойлашган 10та ўзбек таомлари ресторанларини йиғиб қўйдик.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 20-07-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг