alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Музқаймоқ: афсона ва ҳақиқатлар

Музқаймоқни хуш кўрмайдиган боланинг ўзи бўлмаса керак. Баъзи ота-оналар болалари шамоллаб қолмаслиги ва тишлари оғриб қолмаслиги учун музқаймоқ бермайдилар. Музқаймоқни аёллар ҳам қоматлари бузилишидан қўрқиб кам истеъмол қиладилар. Аммо врачлар айтишига кўра музқаймоқнинг зарари бор йўғи афсона экан. Музқаймоқ томоққа ва тишларга зарар етказмайди.

alt
 

Музқаймоқ ҳақидаги афсона №1. У фақат семиртиради, фойдаси эса умуман йўқ.

Диетолог жавоби:

Сиз табиий музқаймоқни тонналаб есангизгина семириб кетасиз. Бундан ташқари парҳездагилар ва семиришдан азият чекаётганлар учун музқаймоқ тақиқланган эмас. Асосийси уни муқобиллаштирилган озуқангизнинг бир қисмига айлантириш кифоя. Масалан, музқаймоқ егингиз келса, бугунги қатиқдан воз кечинг. Музқаймоқ эса фойдали, жуда! Биринчи навбвтда унда тўлиқ оқсиллар, суягимиз учун керакли кальций, мускул ва тўқималаримиз учун зарур фосфор, кўплаб витаминлар, жумладан инфекциялар билан курашда иммунитет оширувчи витамин А бор.
 
alt

Технологлар жавоби:

Шундай музқаймоқлар борки, уларнинг таркибида ёғ умуман йўқ. Жумладан : мева-резаворли, хушбўй, шарбат, мевали муз. Уларнинг асоси - мева-резаворли хомашё ёки янги ёки қуритилган мева, резавор, шарбат, қиём қўшилган шакарли сироп. Бунинг устига ҳарбир музқаймоқ ўрамида калориялар кўрсатилиши парҳез назоратини енгиллаштиради.

Терапевт жавоби:

Ҳамма ишлаб чиқарувчилар ҳам музқаймоқ сифати ҳақида қайғуравермайдилар. Кўпинча углеводлар ортиқча бўлади (ванил ва шакар ҳисобига), маргарин ҳам қўшишлари мумкин (юқорироқ ҳароратда музқаймоқ шаклини йўқотмаслиги учун) ва бошқалар. Айнан шулар семиришга сабаб бўлади, яхшиямки музқаймоқ камдан-кам кунига бир мартадан ортиқ ейилади. Агар ҳар бир овқатдан кейин есангиз яхшигина қоринбой бўлиб оласиз.

Бизнинг хулоса: ёлғон, ширинликни меъёрида есангиз албатта.

alt
 

Музқаймоқ ҳақидаги афсона №2. Энг мазали ва сифатли маҳсулот сутдан эмас, қаймоқдан қилинади.

Технолог жавоби:

Мазасидан музқаймоқ сутдан ёки қаймоқдан қилинганини ажратиб бўлмайди. бунинг устига қаймоқ жуда ёҳли сут маҳсулот холос. Айнан сут ҳар қандай музқаймоқнинг асосидир. Ишлаб чиқарувчининг вазифаси керакли ёғлиликдаги маҳсулотни тайёрлаш. Масалан, пломбир 12-15% ёғликка эга бўлиши керак. Бунга эришиш учун турли ёғ манбалари - қаймоқ, сариёғ, сувсизлантирилган сут ёғидан фойдаланадилар. Сифатли музқаймоқ - стандарт талабларига жавоб берадиган музқаймоқ. Масалан, ДСТ4733:2007 "Сутли музқаймоқ, пломбир, қаймқоли. Умумий техник шартлари"да ёзилитшича, бу турдаги музқаймоқларда ўсимлик ёғи бўлиши мумкин эмас.

Бизнинг хулоса: Асосийси - музқаймоқ тайёрлаш қоидалари бузилмаслиги керак.

alt
 

Музқаймоқ ҳақидаги афсона №3. Музқаймоқ билан томоқни чиниқтириш мумкин.

Терапевт жавоби: 

Бунинг ҳеч бир-бирига боғлиқ жойи йўқ. Музқаймоқ билан томоқни чиниқтириб бўлмайди, аксинча иссиқ кунда музқаймоққа зўр берилса, "ичкари" ва "ташқаридаги харорат фарқи томоқ оғриғига олиб келиши мумкин.

Бизнинг хулоса: ёлғон, бунинг устига хавфли.

alt
 

Музқаймоқ ҳақидаги афсона №4. Диабетиклар ейиши тақиқланган.

Технолог жавоби:

Бугунги кунда технологлар диабетикларни ҳам унутаётганлари йўқ. Ёғлилиги ва ширалилиги турлича маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Масалан, "Диетическое мороженое". Диабетиклар учун музқаймоқларга қўйилган шартлар ДСТларда ҳам кўрсатилган. У ерда бундай музқаймоқларга махсус белги қўйилиши талаб қилинган, унинг таркибида шакар бўлмаслиги керак. 2-3 ой сақлаш мумкин. Аммо ростини айтганда. Ўзбекистон расталарида бундай музқаймоқларни топиш қийинроқ.

Бизнинг хулоса: ёлғон, аммо диабетиклар учун музқаймоқлар Ўзбекистонда камроқ.

Музқаймоқ ҳақидаги афсона №5. Музқаймоқ ширин бўлиши керак.

Технолог жавоби:

Дунёда аллақачон саримсоқ, гўшт ва ҳатто саккизоёқ сиёҳи таъмли музқаймоқлар сотилмоқда. Биз музқаймоқ ширин десртлигига кўникиб қолган бўлсакда, бу сўз билан кўпиртирилган ширасиз маҳсулотлар асосида тайёрланган таомларни ҳам аташ мумкин. агар ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулотини Ўздавстандартда тасдиқлатиб, ҳужжатларда сифат стандартлари кўрсатилса, бу маҳсулот ҳақиқий музқаймоқ ҳисобланади.

alt
 

Музқаймоқ ҳақидаги афсона №6. Уч ёшгача бўлган болалар ейиши мумкин эмас.

Диетолог жавоби:

Агар болангиз сиз берган ҳар қандай овқатни енгил хазм қилса, бунда ҳеч қандай муаммо йўқ. Аммо бир томони бор: 6 ёшгача бўлган болалар иммунитети жуда куч билан ишлайди ва совуқ унга зарар келтириши мумкин. Шунинг учун болаларга эриган музқаймоқ бериш мақсадга мувофиқ. Унга мураббо ёки шунга ўхшаш бирор нарса қўшиб берилса, янада яхши. Албатта бу гапларнинг ҳаммаси табиий музқаймоққа тааллуқли.

Технолог жавоби:

Бугунги кунда дўконларда кўплаб классик музқаймоқлар - ҳеч қанда ймева қўшилмаган сутли, қаймоқли, пломбир тавсия этадилар. Е-ингридиентсиз музқаймоқлар ҳам бор. Уни катталар ҳам болалар ҳам бирдай қўрқмасдан истеъмол қилиши мумкин.

Бизнинг хулоса: Ёлғон, аммо масалага эҳтиёткорлик билан ёндашиш керак.

alt
 

Музқаймоқ ҳақидаги афсона №7. У кариесга олиб келади.

Стоматолог жавоби:

Кўпинча музқаймоқ еганларида ёқимсиз ҳис туядиганлар шундай ўйлашади. Аслида бу одамнинг тишларида муаммо борлигини кўрсатади. Музқаймоқ бошқа муаммо келтириб чиқариши мумкин - агар иссиқ овқат, чой ёки кофедан кейин дарҳол музқаймоқ ейилса, тиш эмалида дарзлар пайдо бўлади. Музқаймоқ кариес келтириб чиқариш эҳтимоли эса, жуда кам, чунки у дарҳол ютилади, оғизда кўп турмайди. Бу жиҳатдан конфетлар зарарлироқ, улар узоқ сўрилади ва тишларга ёпишади ва кариесга олиб келиши мумкин.

alt
 
Бизнинг хулоса: ёлғон. Рост бўлса ҳам жуда оз эҳтимолли.
 
Дўстлар, хулоса қилиб, шуни айтишимиз мумкин-ки, ҳамма нарса меъёрда бўлиши керак. Баъзи бир қоидаларга риоя қилган ҳолда иссиқ кунда жонимизга оро кирадиган бу ширинликдан ўзингизни ва фарзандларингизни маҳрум этманг. Саломат бўлинг.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 08-04-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг