Таом
ТОШКЕНТНИНГ ОЧИҚ АЙВОНЛИ МАСКАНЛАРИ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом
Талабаларимиз Ҳиндистондаги таомлар фестивалида
Ҳиндистондаги энг йирик ўқув муассасаларидан бири — Деҳлидаги Жавоҳарлал Неру номли университетда миллий таомлар бўйича анъанавий халқаро талабалар фестивали бўлиб ўтди. Фестивалда Франция, Нидерландия, Япония, Жанубий Корея, Индонезия, Сурия, Афғонистон, Фаластин, Бангладеш, Непал, Таиланд, Шри-Ланка, Туркманистон ва бошқа мамлакатлардан талабалар қатнашди. Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси ҳамкорлигидаги мазкур таомлар байрамида мамлакатимиз ҳам иштирок этди. Меҳмонлар палов, манти, лағмон, сомса, чучвара, шўрва ва кабобни татиб кўришга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, чак-чак, ҳолвайтар, парварда каби ширинликлар ва мева-сабзавотлар тортилган. Шунингдек, ҳунармандчилик маҳсулотлари, миллий либослар ҳам намойиш этилган.
Манба: uz24.uz/uz
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
02-02-2015
ИЗОҲЛАР 0