alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Таниқлилар оддий жойлардаги мазали таомлар ҳақида

 

alt

Ким? Рашид Холиқов

Қаерда? Чиғатой

Нима? Кабоб

Нимага? «Агар биз ўзбек таомларидан баҳраманд бўлишни истасак, албатта Чиғатойга борамиз. Миллий услубдаги идишлар, пиёлада аччиққина қора чой ва муҳитнинг ўзи – барчаси кишини ўзига тортади».

 

 

Маълумот:

  • Иш тартиби – 8:00-22:00
  • Ошхона тури – ўзбек
  • Таом нархи – 5000 сўмдан
  • Манзил ва алоқа учун маълумот – Фаробий кўчаси, 1, +998971 2490804, +99897 12494783

 

alt

Ким? Фарҳод Алимов, шоумен

Қаерда? Кафе «У Давида»

Нима? Томатли соусдаги балиқ

Нимага? «Балиқдан доимо мазали ва сифатли таомлар тайёрлашади».

 

alt
 

Маълумот:

  • Иш тартиби – 10:00-23:00
  • Ошхона тури – фақатгина балиқдан тайёрланган таомлар
  • Таом нархи – 30 000 сўм
  • Манзил ва алоқа учун маълумот – Шайхонтоҳур тумани, ишчилар шаҳарчаси ASL, «Аист» кафеси қаршисида.

 

alt

Ким? Пахлавон Турдиев, The Black Quail бренди асосчиси

Қаерда? Кафе Bagration

Нима? Bagration гўшти

Нимага? «Менга бу кафеда тайёрланадиган барча таомлар ёқади. Махсус таом – Bagration гўштини татиб кўришни маслаҳат бераман. Бу қўзиқорин ва пишлоқ билан қовурилган  чалағоч».

 

 

 

Маълумот:

  • Иш тартиби – 10:00-23:00
  • Ошхона тури – грузинча
  • Таом нархи – 38 000 сўм
  • Манзил ва алоқа учун маълумот – Ивлиев кўчаси, мўлжал: кафе «Дервиш», +99871 2545386

 

alt

Ким? Очил Тахтамухамедов, DJ Ochil

Қаерда? Кафе Yongnuo

Нима? Аччиқ гармдорили товуқ

Нимага? «Аччиқни хуш кўрувчилар албатта ушбу таомни татиб кўришлари керак».

 

 

 

Маълумот:

  • Иш тартиби – 12:00-23:00
  • Ошхона тури – хитойча
  • Таом нархи – 40 000 сўм
  • Манзил ва алоқа учун маълумот – Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам 7 тор кўчаси, 19а. +99871 2681169, +99894 6470619
alt

Ким? Али Бабаев, DJ Petishka

Қаерда? «Эски жўва» чойхонаси

Нима? Уйғурча лағмон

Нимага? «Мен уйғурча лағмоннинг ашаддий ихлосмандиман, Тошкентдаги энг яхши уйғурча лағмон эса айнан шу ерда тайёрланади».

 

alt

 

Маълумот:

  • Иш тартиби – 10:00-22:00
  • Ошхона тури – ўзбек, уйғур
  • Таом нархи – 10 000 сўм
  • Манзил ва алоқа учун маълумот – Қорасарой кўчаси, мўлжал: Ҳазрати Имом жомеъ масжиди

 

alt

Ким? Шох Алимович, шоумен

Қаерда? Кафе Qamish

Нима? Хоразмча гамбургерлар (донар)

Нимага? «Бундай гамбургерларни сиз бошқа ҳеч қаердан топа олмайсиз, уларни тайёрлаш сирини фақат бу ердагилар билади».

 

Маълумот:

  • Иш тартиби – 10:00-22:00
  • Ошхона тури – фақат хоразмча гамбургерлар
  • Таом нархи – кичик гамбургер – 4 000 сўм, каттаси – 8 000 сўм
  • Манзил ва алоқа учун маълумот – М-5, мўлжал: собиқ «Диёр» ресторани,  +99894 6175557, +99897 7776212

 

alt

Ким? DJ Furik

Қаерда? «Бухоро» чойхонаси

Нима? «Балаза » шўрваси

Нимага? «Бу ерда энг ширин «Балаза» бухороча шўрва тайёрланади, ва уни татиб кўриш учунгина шаҳарнинг нариги бурчагидан келса арзийди».

Маълумот:

  • Иш тартиби – 10:00-22:00
  • Ошхона тури – ўзбек
  • Таом нархи – 8 000 сўм
  • Манзил ва алоқа учун маълумот – Ўрикзор кўчаси, «Ракат» маҳалласи

 

alt

Ким? Сарвар Каратаев, ресторатор

Қаерда? Кафе «Чойхона»

Нима? Кабоб, кайнатма шўрва

 

 

Маълумот:

  • Иш тартиби – 10:00-23:00
  • Ошхона тури – ўзбек
  • Таом нархи –  3000 сўмдан
  • Манзил ва алоқа учун маълумот – Пахта кўчаси, мўлжал: биринчи сонли мактаб, эски шаҳар

 

 

alt

Ким? Kyamran Silence, бастакор, DJ, мусиқий продюсер

Қаерда? Кафе «Сирдарё»

Нима? Мастава ва лағмон

Нимага? «Менинг назаримда энг ширин мастава ва лағмон айнан шу ерда тайёрланади».

 

 

Маълумот:

  • Иш тартиби – 11:00-22:00
  • Ошхона тури – ўзбек
  • Таом нархи –  8 000 сўм
  • Манзил ва алоқа учун маълумот – Сергели - 3

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 24-10-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг