alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Таом кайфият учун ёки таомда рангтерапия

 
Таъкидлаш жоизки, таом - нафақат қувват, балки лаззат булоғи ҳамдир. Иккисига ҳам эга бўлиш учун алламбало безаклар шарт эмас, шунчаки рационингизни рангларга ажратишингиз кифоя. Бу услуб - психологларнинг диетологларни қўллаб-қувватлаган ва таомда иложи борича тез-тез  камалакнинг барча ранги бўлиши керак деган янги руҳдаги фикри. Оддий қилиб айтганда, ёрқин ранглар билан "безалган" таомлар ҳар қандай одамни "Бахтли ва тўқ бўл!" деган каби руҳлантира олади. Бу жараённинг таъсири жумбоқлигича қолмоқда, аммо услублар ҳақиқатан ҳам иш бермоқда.

Шундай қилиб, рангларнинг хусусиятларига қисқача тўхталамиз:
 
 

Қизил ранг
 


alt alt
 
Маҳсулотлар: ширин қизил қалампир, помидор, қулупнай, олча ва ҳоказо.
Эҳтимол энг керакли ранглардан бири бу- қизил. У инсонни куч-қувватга тўлдиради, ва қанчалик ғалати бўлмасин, у одамда ўзига ишонч уйғотади. Шундай экан, агар Сиз тушкунликда бўлсангиз, қулупнай енг, ва ёмон кайфиятингиздан асар ҳам қолмайди ;) 

 

Тўқ сариқ
 

 
alt alt

Маҳсулотлар: қовоқ, сабзи, цитрус мевалар ва ҳоказо.
Тўқ сариқ инсонни нимагадир ундайди, чунки, бу рангдаги маҳсулотлар одамни  ўз қуввати билан "иситади". Меҳнатсевар ва ҳориган инсонларга тавсия қилинади!
 
 

Сиёҳранг 

 
alt alt

Маҳсулотлар: черника, қорағат, узум, бақлажон ва ҳоказо.
Одатда, сиёҳранг маҳсулотлар тинчлантиради, ва уйқусизликни енгишда  ёрдам беради. Шунинг учун, тезроқ ухлашингиз учун черника енг, қиш бўлса, шунчаки смординали чой ичинг, у ҳар қандай кўрпадан ва меҳрибон қўллардан кам  иситмайди.
 
 

Сариқ ранг

 
alt alt

Маҳсулотлар: банан, нок, жўхори, цитруслилар ва ҳоказо.
Сариқ рангга нигоҳингиз тушиши биланоқ беихтиёр кайфиятингиз кўтарилади. Ахир смайликлар айнан шу рангдалиги бежиз эмасда:) Сариқ рангли маҳсулотлар оламга енгил ва содда қарашга ёрдам беради, шунингдек, мия фаолиятини ҳам яхшилайди. Шу туфайли бу маҳсулотлар ақлий меҳнат билан шуғулланувчи инсонлар учун зарур.

 

Яшил ранг

 
alt alt
 
Маҳсулотлар: кўкатлар, брокколи, кўк нўхот ва ҳоказо.
Энг "иштаҳа очувчи" ранг - яшил: у очлик ва тўқлик ҳиссига жавобгар. Яна, яшил рангли маҳсулотлар жиззакиликни йўқотиб,  уйғунликни юзага келтиради деган назария мавжуд. Ишонмасангиз, синаб кўришингизни маслаҳат берамиз!
 
 

Оқ ранг

 
alt alt
 
Маҳсулотлар: сут, йогурт ва ҳоказо.
Кўп ҳолларда оқ ранг хотиржамликни билдиради, аммо бундан ташқари оқ рангли маҳсулотлар серотонин (яхши кайфият гормони) миқдорини оширади, бу эса бегим кунларимизда бироз бахт туйғусини беради.

 

Жигарранг

 
alt alt

 
Маҳсулотлар: шоколад, ёнғоқлар ва ҳоказо.
Шубҳасиз, ҳар бирингиз ўзингизда шоколаднинг сеҳрли таъсирини ҳис қилгансиз, ахир бекорга бутун дунёда шоколад универсал антидепрессант деб тан олинмаганда. Бу борада баҳсга ўрин йўқ: у шундай мазалики! Бор йўғи икки бўлак шоколад, аммо яхши кайфият дарров ҳозиру-нозир! Агар жигарранг маҳсулотлар ҳақида умуман гапирадиган бўлсак, улар инсон ақлий қобилиятини оширади.
 
 
alt


 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 30-10-2013

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг