Таом
ТОШКЕНТНИНГ ОЧИҚ АЙВОНЛИ МАСКАНЛАРИ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом
Таом ҳақида қизиқарли фактлар
Биз кунига ўртача ҳисобда 3 маротаба тамадди қиламиз. Соғлом турмуш тарзи учун бу муҳим. Бугун сизларнинг эътиборингизга кундалик ҳаётимизда деярли ҳар куни истеъмол қиладиган маҳсулотларимиз ҳақида биз билган ва билмаган 10та фактни ҳавола этамиз.
1. Нонуштага кўпинча истеъмол қилинадиган маҳсулот бу - тухум.
2. Ҳар хил ўлчамдаги ёнғоқ ва бодомларни идишда силкитилса энг катталари идишнинг юқори қисмига чиқиб қолади.
3. Тунец балиғидан тайёрланган таомга фақат қизил шароб тортилади, бошқа балиқли таомларга эса оқ шароб тортилади.
4. Статистика шуни кўрсатадики маҳсулотлар бизнинг дастурхонимизга етиб келгунича 2400 километр йўл босар экан.
5. Қахвага техник томондан қаралса бу - мевали шарбатдир.
6. Бодриннинг 95% фоизи сувдан иборат.
7. Римда қадим замонларда таомни инсонлар ёнбошлаган ҳолда истеъмол қилишган, чунки ўтирган ҳолда овқатланиш маданиятсизлик деб ҳисобланган экан.
8. Қачонлардир сабзи бинафша рангда бўлган экан, ҳозир биз кўриб турган сариқ ва олов ранглардаги сабзи XIV асрда Голландияда чиқарилган экан.
9. Селдер кўкатини истеъмол қилганимизда биз калорияни қабул қилишдан кўра, кўпроқ сарфлар эканмиз. Селдер кўкати калорияси кам маҳсулот.
10. Инсон ўртача ҳисобда ўзининг 5 йил умрини овқатланиш устида сарфлар экан.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
19-12-2014
ИЗОҲЛАР 0