Таом
ТОШКЕНТНИНГ ОЧИҚ АЙВОНЛИ МАСКАНЛАРИ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом
Тошкент тамаддихоналарида гаштак
Тошкентда тамаддихоналар орасида "Гаштак" лойиҳасига старт берилди. Лойиҳада асосан миллий таомлар тайёрлайдиган тамаддихоналар қатнашмоқда ва у миллий ошхонамизга оид маданий меросимизни сақлаб қолиш ва чиройлик тарзда кенг оммага тақдим этишга қаратилган.
Бахриддин Чустий янги лойиҳа ҳақида:
Олтита кафе, ресторан ва чойхона эгалари, улар: "Osh Makon", "Mash’al", "Боғу–Эрам", "Assorti" ва «Тилла Капгир» ва албатта шулар қаторида «Oshxona.Uz» ҳам, "гаштак" ёки бўлмаса "гап" ташкиллаштиришга қарор қилдилар. ("Гаштак"- гап, суҳбат, муҳокама маъносини англатади).
"Гаштак" аъзолари биргаликда икки кишидан лойиҳада иштирок этаётган тамаддихонага ташриф буюрадилар ва асосий таомномадан ўрин олган таомлардан таътиб кўришади. Дастурхонга тортиқ этиладиган таомлар рўйхатидан: салат, биринчи таом, иккинчи иссиқ таом ва десерт ўрин эгаллади. Ҳар бир тамаддихона таоми мутахассис ҳамкасблар томонидан очиқ-ойдин муҳокама қилиниб, баҳо берилади. Лойиҳа мақсади аввало умумий овқатланиш соҳасини ривожлантириш, ўзаро ҳамжиҳатликни сақлаб қолиш, соҳага оид муаммо ва ечимларни биргаликда бартараф этиш, миллий ошхонамизга оид маданий меросимизни сақлаб, чиройли тарзда кенг оммага тақдим қилиш, ҳамда билмаганларимизни бир биримиздан ўрганишдир.
"Гаштак" лойиҳасини илк мезбони Mash'al ресторани бўлиб, у ерда меҳмонларга асосан Хоразм таомлари тақдим қилинди.
Дастурхонга Хоразмнинг рангли нонлари (сутли, томатли ва сабзили), ун оши, рангли сузмалар, гўмма, қўтир ва йимурта барак, шивит оши, ҳамда анжир ва муқаймоқ тортиқ қилинди.
Навбатдаги гап 31 майда «Assorti» ресторанида ўтказилди.
PS. Биз ушбу лойиҳани ҳар ҳафта мунтазам равишда ёритиб борамиз. Бизнинг янгиликларни кузатишда давом этинг.
PS. Биз ушбу лойиҳани ҳар ҳафта мунтазам равишда ёритиб борамиз. Бизнинг янгиликларни кузатишда давом этинг.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
02-06-2015
ИЗОҲЛАР 0