alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Ҳомиладор аёллар таомномасида 5та "Ҳа" ва 5та "Йўқ"


Бугун биз ҳомиладор аёллар овқатланиши ҳақида гаплашамиз: фарзанд кутаётган оналар учун қандай маҳсулотлар фойдали, қайсилари эса аксинча.

Ҳомиладорлар учун фойдали маҳсулотлар:

Петрушка. Айнан петрушкада кўп миқдорда фолий кислотаси ва витамин С мавжуд, бу витаминлар эса кўпчиликка маълум ҳужайраларнинг тўғри бўлинишига, натижаси ўлароқ тўғри ривожланиш ва ҳомиланинг барча тўқималарини ўсишига жавоб беради.


alt

 
Балиқ. Балиқ жуда тез ҳазм бўлади ва кам калорияли маҳсулот ҳисобланади. Шу билан бирга унда ҳомиладор ва ҳомила учун жуда керакли бўлган катта миқдордаги оқсил моддаси мавжуд.  
 

alt


Яшил олма. Ҳомиладорлар учун мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш жуда муҳим. Айниқса ёрқин рангли мева ва сабзавотларда “аёллар витаминлари” мавжуд бўлади. Кўп ҳолларда айнан шу витаминлар етишмаслиги ҳомиладор аёллар териси рангининг синиқишига ва қуриб кетишига сабаб бўлади.  Бундан ташқари яшил олмада ичак фаолиятини нормаллаштирадиган клетчатка бор, бу эса айниқса туғруққа яқин қолган даврда муҳим.
 

alt
 

Творог. Творог ҳомиладор рационидаги энг керакли маҳсулотлардан бири эканлигини билмаган одам бўлмаса керак, чунки унинг таркибида ҳомила ва бўлажак она учун жуда керакли кальций моддаси бор. Бу маҳсулот шу билан бир қаторда оқсилга бой маҳсулотлардан ҳисобланади. Лекин ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилинган творог ҳомила йўлдошининг кальцификациясига олиб келишига, натижада бола етарли даражада тўйинган моддалар билан таминлана олмаслигига  сабаб бўлади.

alt

 
Гречкали бўтқа. Бу маҳсулотнинг  фойдаси жуда кўп, энг асосийларидан бир эса унинг таркибидаги В гуруҳига кирадиган витаминлардир. Витамин В эса асаб тизимга жуда яхши таъсир кўрсатади.


alt
 

Лекин шуни унутманг-ки, энг фойдали маҳсулотлар ҳам хоҳиш билан истеъмол қилинганда яхши натижа кўрсатади. Бирон бир маҳсулотни фақатгина фойдаси учун ўзингизни мажбурлаб еганингиздан катта фойда йўқ.
 
Келинг, энди бир қарашда безарар бўлган, лекин бўлажак она ва бола соғлиғига жиддий зарар кўрсатувчи маҳсулотлар ҳақида гаплашиз.

Ҳомиладорлар истеъмол қилиши мумкин бўлмаган маҳсулотлар:

Моғорли пишлоқ. Бу маҳсулот деликатес бўлгани билан моғор бактериялар ва замбуруғлар учун ажойиб муҳит. Шунинг учун ҳақиқий гурман бўлсангиз ҳам бу вақтда ушбу маҳсулотни таомномангиздан чиқариб ташлаганингиз маъқул.

alt

Денгиз маҳсулотлари. Ҳомиладорлик даврида денгиз маҳсулотлари (саккизоёқлар, кальмарлар, мидиялар ва ҳ.к.) истеъмолидан ўзингизни тийганингиз маъқул, айниқса аввал бу маҳсулотларни емаган бўлсангиз.   Кўпинча ҳомиладорлик даврида аёлларда баъзи маҳсулотларга аллергик реакциялар пайдо бўлади, бу эса ҳомилага ёмон таъсир кўрсатиши мумкин.


alt
 

Қаҳва. Бу маҳсулотда организмга тез сингадиган кофеин моддаси бўлиб, у ҳомиладор аёлда бачадон тонусини келтириб чиқиши мумкин.

alt
 

Сунъий қўшимчалар қўшилган барча маҳсулотлар – дудланган колбаса маҳсулотлари, ярим тайёр маҳсулотлар, майонез, кетчуп, соуслар ва ҳ.к. Бу каби маҳсулотларнинг зарари ҳақида кўп гапирилган, албатта улардан келиб чиқадиган зарар бир зумда билинмаслиги мумкин, лекин аёллар учун энг нозик ва умидли даврда тажриба ўтказиш тўғри бўлмаса керак.


alt
 

Алкоголь. Спиртли ичимликлардаги алкоголь миқдори қанча бўлмасин ундан ҳомиладор аёлга ҳеч қандай фойда йўқ. Ҳоҳ у вино бўлсин, ҳоҳ ароқ, барибир алкоголли ичимлик! Алкоголли ичимликлардан келиб чиққан касалликлар ҳақида интернетдан билиб олишингиз мумкин. Бу ҳақда ёзиш шарт ҳам эмасдир балки...

alt
 

Шу билан ҳомиладор аёллар таомномасига мини-саёҳатимиз тугади. Бу мақолани тиббий кўрсатма эмас, шунчаки фойдали маслаҳатлар сифатида қабул қилсангиз мақсадга мувофиқ бўлади.
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 18-03-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг