Таом
ТОШКЕНТНИНГ ОЧИҚ АЙВОНЛИ МАСКАНЛАРИ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом
ҲУДУДИЙ ОШХОНА: Ҳудудий палов тайёрланадиган 7 маскан
Ўзбек таомлари деганда кўпчиликнинг ҳаёлига қайси таом келади? Палов - дейсиз сиз ва мутлақо ҳақсиз. Ҳатто-ки шундай мақол ҳам бор: "Агар бой бўлсанг палов е. Агар камбағал бўлсанг фақат палов е". Ўзбек палови чет элда жуда машҳур, у сайёҳлар ўртасида жуда оммалашган, амалда уни дунёнинг ҳар бир мамлакатида тайёрлашади.
Ўзбекистонда унинг турлари кўп, ҳар бир вилоят, ҳар бир шаҳар, ҳар бир қишлоқ уни ўзича тайёрлайди... андижонча, фарғонача, хоразмча, самарқандча, тошкентча, қашқадарёча, бухороча ва ҳоказо, ва ҳоказо, номлари ҳам турлича - палов, пилау, ош, плов...
Биз сиз Ўзбекистоннинг ҳудудий ошини татиб кўришингиз мумкин бўлган 7 жойни танладик.
Самарқандча ош
Нархи : 8000 сўм
Манзил: Хамза тумани, Боткина кўчаси, 126
Мўлжал: МДС-сервис клиникаси
Банд қилиш: +99893 5552927,+99871 2697221, +99890 9709873
Зиғир ош
Нархи : 8000 сўм
Манзил: Яккасарой тумани, Қушбеги кўчаси, 14 а
Мўлжал: Grand Cinema кинотеатри
Банд қилиш: +99893 3953100
Қашқадарё палови
Нархи : 6500 сўм
Манзил: Чилонзор тумани, Арнасой кўчаси, 76
Мўлжал: "Karcher" ювиш шаҳобчаси, Чўпон ота ва Арнасой кўчалари кесишмаси
Банд қилиш: +99890 9842801, +99890 9380115, +99894 6062992
Қўқон палови
Нархи: 1 порция 6000 сўм, тухум 900 сўм
Манзил: Юнусобод тумани, Кичик Ҳалқа йўли, 59
Мўлжал: 5-стоматологик поликлиника
Банд қилиш: +99871 2350800
Бухороча ош
Нархи : 5000 сўм
Манзил: Хамза тумани, Паркент кўчаси, 50
Мўлжал: Паркент бозори
Банд қилиш: +99871 2676896
Жиззах палови
Нархи: 1 кг. 52 000 сўм. (фақат буюртмага)
Манзил: Чилонзор тумани, Чўпон ота, 35/36
Мўлжал: Хамза метро бекати
Буюртма бериш: +99871 2738383
Андижонча ош
Нархи: 7800 сўм
Манзил: Миробод тумани, Ёрмухамедов кўчаси, 39
Мўлжал: Миробод бозори
Банд қилиш: +99871 2509009
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
14-08-2013
ИЗОҲЛАР 1