alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Бугун хонанда Манзуранинг туғилган куни

Манзура — 1978 йил 21 февралда Тошкент шаҳрида, рассом Муборак Йўлдошев оиласида дунёга келади. Манзура боғча давридаёқ ўзининг ноёб овози билан барчани ҳайрон қолдирарди. Қизидаги қобилиятни сезган ижодкор ота уни Успенский номидаги мусиқа мактабига беради. У ерда олинган билим ва тажриба Манзурани вокал устаси сифатида шакллантиради.

altalt

Ёш бўлишига қарамай, Манзура «Карубина» ариясини «Неймер» оркестри жўрлигида куйлайди. Катта диапазонга эга овози билан ҳаммани ҳайратга солган Манзура ўзида янги куч сезгач, фақат олдинга интилиш зарурлигини тушуниб етади. 1996 йилда Манзура опаси Нигина ва дугонаси Наргиза билан «Себону» гуруҳини тузади. Иқтидорли хонанда Равшан Зокиров бошчилигида трио 2 та қўшиқ ёзиб, «Офарин-96» кўрик танловида 2-ўринни эгаллади.

altalt

Кутилмаган бурилиш ҳар уч ижодкорни ҳам қувонтирди. Натижада солист Манзура шу йили Успенский номидаги мусиқа мактабини тугатиб, Тошкент Давлат Консерваториясида ўқишни давом эттиради. Омадли трио кейинчалик «Осиё»дуэтига айланди. 2000 йил гуруҳ таркибида яна бир ўзгариш рўй беради. Дуэт солога айланади. Манзура яккахон хонанда сифатида фаолиятини бошлайди.

altaltaltaltalt

 

Хонанда Манзура билан қисқа интервьюни бу ерда ўқишингиз мумкин. 

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 21-02-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг