alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Энг машҳур "инстаграмчи" санъаткорларимиз

Йигитали Мамажонов, актёр (419минг)

alt

Рўйхатимизнинг ўнинчи поғонасида актёр Йигитали Мамажонов. У кўпроқ клиплардаги роллари билан танилган. Лекин ҳақиқий машҳурлик таниқли хонанда Райҳон Ғаниева билан турмуш қургач келган. 

Али Отажонов, хонанда (430минг)

alt

Хонанда нафақат қўшиқлар, балки кинолардаги роллари билан ҳам машҳур. Хонанда машҳур Отажоновлар сулоласининг вакили бўлиб, Ортиқ Отажоновнинг набираси. 

Адиз Ражабов, актёр (502 минг) 

alt

Актёрни танилишига ёрдам берган илк фильми «Наҳотки сен» бўлиб, қора қошли йигитча бир зумда минглаб мухлислар қалбидан жой олган.

Шохруҳ, реппер (530 минг) 

alt

Ўзбек шоу-бизнесининг илк репперларидан бири Шохруҳ Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Катта саҳнага илк бор Tarona Show 2004 тақдирлаш маросимида қадам қўйган. Унинг «Ҳаёт», «Баландда», «Хайр, бевафо», деб номланган тароналари узоқ вақт хит-парадларнинг юқори поғоналаридан тушмаган.

Алишер Узоқов, актёр, режиссёр (608 минг)

alt

Ўзининг комик роллари билан танилган актёр сўнгги пайтларда киноларда камнамо. Бир неча йиллик танаффусдан сўнг у режиссёр сифатида кинога қайтди. Ҳозирда уни Zo'rTV телеканалида The Cover up лойиҳасининг бошловчиси сифатида кўриш мумкин. 

Даврон Кабулов, бошловчи (660 минг)

alt

Миллион жамоасининг аъзоси Даврон Кабулов аччиқ ҳазиллари ва сўзга усталиги билан кўплаб мухлислар орттирган. Мухлислари нафақат унинг ижодини, балки шахсий ҳаётини ҳам ката қизиқиш билан кузатадилар.

Сардор Раҳимхон, хонанда (681минг)

alt

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон аввалига радио бошловчиси сифатида танилган. Қўшиқ куйлашга бўлган иштиёқи устунлик қилиб, хонандаликка қўл урган. Унинг «Ишонмасман» деб номланган илк таронаси ҳақиқий хит даражасига кўтарилган. 

Улуғбек Раҳматуллаев, хонанда (838 минг)

alt

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев илк бор 1999 йилда «Ёрим ёнига борсам» катта саҳнага қадам қўяди, лекин ҳақиқий машҳурлик 2004 йилда «Ойдин кечалар» қўшиғидан сўнг келади.   

Жаҳонгир Позилжонов, хонанда (868 минг) 

alt

«Божалар» гуруҳининг солисти Жаҳонгир Позилжонов ўзининг қувноқ қўшиқлари ва кинолардаги комедик роллари билан машҳур.  Маълумот ўрнида, «Божалар» гуруҳи 2004 йилда ташкил топган бўлиб, 2009 йилга қадар икк нафар солист, Мўмин Орипов ва Жаҳонгир Позилжоновдан иборат бўлган. 2009 йилда гуруҳ вакили Мўмин Орипов бевақт вафот этгач, Жаҳонгир гуруҳга бошқа иштирокчи олмасликка қарор қилади ва ўзи яккахон хонанда сифатида куйлашни бошлайди.  

Шохруҳхон, хонанда (919 минг)

alt

Бугунги ўнталигимизни энг юқори поғонасида миллионлаб мухлислар қалбини забт этган хонанда Шохруҳхон. У қўшиқ куйлашдан ташқари актёрлик соҳасида ҳам ўзини синаб кўрган. Онаси режиссёр Зебо Наврузованинг барча фильмларида бош роль ижрочиси десак муболаға бўлмайди. 

 

Энг кўп кузатувчиларга эга аёл санъаткорларимиз билан бу ерда танишишингиз мумкин. 

alt

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 13-11-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг