alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Болаларга

8та болалар майдончалари. Шарҳ.

Агар болангиздан бугун кечки пайт қаерга боришни ҳоҳлайсан,  деб сўрасангиз у болалар майдончасига боришни танлаш эҳтимоли катта. Сизга танлаш осон бўлсин учун пойтахтимиздаги 8 та болалар майдончаси ҳақида сўзлаб бермоқчиман. Балки сиз ўзингиз ва болангиз учун бирор янгилик топарсиз, ва бу шарҳнинг сизга фойдаси тегиб қолар. Демак, бошладик. 



 

City Makon

Манзил: Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси.
Мўлжал: А.Навоий номидаги Миллий боғ
Иш вақти: 10.00дан 22.00гача
Телефон: 364 68 64, 124 76 15
1та бола учун кириш нархи: 1000 сўм, вақт чегараланмаган
2 ёшдан 8 ёшгача бўлган болалар учун

alt


Бу кўнгил очиш мажмуасида кинотеатр, футбол майдони, чойхона, тамаддихона ва болалар майдончаси мавжуд. Бугун болалар майдончаси ҳақида сўзлашамиз. У очиқ  жойда жойлашган, бу эса ёзда айни муддао. Болангиз очиқ ҳавода фаол ҳаракатда бўлади.  Бунинг учун кўплаб турли-туман халинчаклар, тепаликлар ва батутлар бор. Бунинг устига улар ҳар хил ёшдаги болалар учун мўлжалланган. Гўдаклардан то каттароқ ёшдаги болалар учун.
 

alt



Катталарга халинчакларда учиш у ёқда турсин, ҳатто ўтириб кўриш ҳам қатъий тақиқланган. Худудда зийрак ходимлар бор. Шунинг учун сиз болангиз билан суратга тушмоқчи бўлсангиз, чўккалаб ўтиришингиз ёки, тепаликнинг ёғоч зинасига ўтиришингиз мумкин. Фақат ёғочдан ясалганига.
 

alt


Болангиз очиқиб қолса, Сити Макон худудидаги фаст-фудда овқатлантиришингиз мумкин. Аммо сиз тўғри овқатлантириш тарафдори бўлсангиз, бу ерда шинамгина, супача вакўрпачали чойхона бор, унда сиз мазали палов ва кабоб тановул қилишингиз мумкин. Чойхона менюси фақат оз миқдордаги миллий таомлардан иборат.
 

alt

 

alt

 

«Флагман» СКМдаги F-kids

Манзил: Чилонзор - 5, Муқимий кўчаси 1/1 уй.
Мўлжал: Бунёдкор ва Муқимий шоҳ кўчалари кесишган жойда, "Хамза" метро бекати
Иш вақти: 9.00дан 21.00гача
Телефон: 273 10 46, 808 25 35
1та бола учун кириш нархи: 30 дақиқа - 3000 сўм
1 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун
 

alt


F-mart супермаркети ертўласида жойлашган ёпиқ майдонча. Ёпиқ майдон учун анчагина кенг жой. Деворларда "Музлик даври" ва "Мадагаскар" мультфильмлари қаҳрамонлари тасвирлари акс эттирилган.
 

alt


Менга нима бўлса ҳам ҳаво айланадиган жой борлиги ва касса олдидаги ходимларнинг ота-оналарни касал болаларни олиб кириш мумкин эмаслиги ҳақидаги қатъий огоҳлатиришлари ёқди. Аммо майдонча менежерининг айтишича, бу нарса кўпгина ота-оналарни ташвишлантирмайди ва улар касал болалар билан ҳам келаверишади. Умуман олганда, ота-оналар билан ўз болалари соғлиги ҳақида суҳбатлар ўтказиб туриш зарур. Ахир, врачларнинг огоҳлантиришича бола касал пайтида фаол ўйинлар билан шуғулланиш мумкин эмас, айниқса юқумли касал бўлса бошқаларни ҳам зарарлайди ва ўзи ҳам касаллик асоратини орттириб олиши мумкин. Аммо майдончамизга қайтсак. Кассанинг ўнг  томонида телевизор осилган, у ерда болалар мультфильм томоша қилишлари мумкин, фақат ўз столлари атрофида ўтириб.
Шундай қилиб, ҳар доимгидек майдончада кўплаб турниклар, тепачалар, кичкинтойлар учун мўъжазроқ карусель, батут, юмшоқ коптокли тўплар бор. Пол гулли, юмшоқ гилам билан қопланган.
 

alt


Бино ичида алоҳида зал бор. Биз келганда у ерда туғилган кун ўтказилаётган экан. Аммо тадбир пайтида бошқалар ҳам кириши мумкин. Ичимлик, егулик ва меваларни фақат болалар кафесига буюртма қилишмумкин, ўзи билан тортнигина олиб келишга рухсат берилади. Болалар менюсини кўриб қувондим, фаст-фуддан ташқари унда салатлар, иккинчи овқатлар ва гарнирлар бор экан. Аммо эрта қувонган эканман, менежернинг айтишича иккинчи овқатлар йўқ, бўлмас ҳам экан. Фақат салат ва сендвичлар бор экан. Аммо нима ҳам қилардик. Кечки овқат пайти эди, қизим эса кетишни истамади. Товуқли сендвич буюрдик. Мазали экан, енгил тамадди учун бўлади.
Душанба ва сешанба кунлари майдончага кириш учун 30% чегирма бор.
Болалар пайпоқлари ва катталар учун бахиллаларга қаршилигимиз йўқ.
Катталарни 3 ёшгача бўлган болалар билан қўйишади.
 

"Imaxi" СКМдаги «Сказочный город»  

Манзил: Юнусобод тумани, Амир Темур 77, 120Б
Мўлжал: Хабиб Абдуллаев метро бекати
Иш вақти: 9.00дан 21.00гача
Телефон: 552 30 45, 177 31 80
1та бола учун кириш нархи: 30 дақиқаси 5000 сўм
1ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун

 

alt
 

Киришда сизни "Сказочний город" болалар кафеси официанти кутиб олади. Менюда гамбургерлар ва сосискалар,  мол гўштидан котлетлар, картошкали гарнирлар, қуймоқлар, пицца ва ҳатто қуюлтирилган сут қўшилган мевали салат ҳам бор. Ичимликлардан газли сувлар, фреш, шарбат, сутли коктейллар, чой, қаҳва ва наъматак дамламаси ҳам бор. Кафеда телевизор бор, биз кирган пайтда унда "Том ва Жерри" мультфильми кўрсатилаётган экан. 

 

alt


Кириб чиққанимиздан кейин "Сказочний город" майдончаси бизга торроқ туюлди. Ҳудуди иккига бўлинган. Биттасида одатдаги турниклар, тепаликлар, шарли бассейн ва батут бор. Пол гулли юмшоқ гилам билан қопланган. Бошқасида шиширилган шаҳарча - батут ва автомат ўйинчоқлар жойлашган.
 

alt


Автоматларга жетонлар алоҳида кассадан олинади. Баъзан у ерда фейс-арт қилинади. Аммо бу сафар омадимиз келмади, мос келадиган бўёқлар йўқ экан. Бу болалар майдончаси юқори қаватда жойлашган фитнес-клубга келувчилар учун қулай. Айтганча, пайпоқ ва бахиллалар ҳақида ҳеч нарса дейишмади. 
 

Orange Park

Манзил: Яккасарой туман, КичикХалқа йўли, 87А уй
Мўлжал: Korzinka-Аэропорт супермаркети, 2-қават
Иш вақти: 10.00-22.00
Телефон: 121 00 03
1 та бола учун кириш нархи: 20 дақиқаси  - 3000 сўм
1 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун
 

alt


Майдончадан ташқари кўплаб автомат ўйинчоқлар, ҳар қандай ёш учун каруселлар, ва мини-карт бор.  Биз эса, майдончага келганимиз учун, уни таърифлаб бераман. Майдонча мўъжазгина. Болалар учун керакли ҳамма нарса бор. Қизим у ердаги тепаликни ёқтиради. 
 

alt


20 дақиқанинг деярли ҳаммасини у ерда учиб ўтказди. Айтганча, киришда вақт бўлинмайди деган огоҳлантирувчи эълон осилган. Агар болангиз майдончадан чиқса, вақт тугади деб ҳисобланади. Аммо 20 дақиқа шундай тез ўтиб кетдики, мен ҳатто қаҳвамни ичиб, менюни ўрганиб чиқишга ҳам улгурмадим. Унда товуқ қанотчалари, наггетслар, пицца, салатлар ва табиийки, гамбургерлар бор. Болалар менюси усиз бўлармиди! Фрешлар, сутли шейклар, ўрамдаги шарбатлар, сув ва музқаймоқ ҳам бор. Майдонча бошқаларга қараганда анчагина шовқинли, автоматлар ҳам шу ерда жойлашганлиги учун бўлса керак. 
 

alt


Битта чипта 20 дақиқалигини ҳисобга олиб, болангиз кетишни истамаса қўшимча чипта олишга тўғри келади. Пайпоқ ва бахилла ҳақида яна ҳеч нарса дейишмади, балки қизим шундоқ ҳам пайпоқда бўлгани учундир?
Ҳа-я, эсимдан чиқаёзибди, ҳар чоршанба ва жума 17.00дан 18.00гача барча ёшдаги болалар учун мульт-қаҳрамонлар иштирокида қувноқ мусобақа ва совринли бепул шоу-дастур ўтказилади. OrangePark қувноқ бўлишини таъкидламоқда. Текшириб кўриш керак!
 

«Континент»даги «Континент детства»

Манзил: Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 2
Мўлжал: GrandMirHotel (собиқ «Россия» меҳмонхонаси)
Иш вақти: 10.00дан 23.00гача
Телефон: 256 42 24
1 та бола учун кириш нархи: 30 дақиқа -4000сўм, 1 соат-7000сўм
2 ёшдан 8 ёшгача болалар учун
 

alt


Майдонча кичиккина, аммо шинам. Болалар кўз ўнгингизда бўлади. Киришда қаттиққўл аёл туради ва боланинг пайпоғи бор-йўқлигини текширади. Агар ялангоёқ келган бўлсангиз кассада пайпоқ таклиф қилишади. Катталарга ҳам, болаларга ҳам. Болалар пайпоғи анча демократик нархда - бир жуфти 1700 сўм.

Биз вақт ўтказган ярим соат ичида асосан пастда тинчгина овқатланиш учун келган оналаргина болаларини қолдиришди. Ёнимиздаги шинамгина диванда кимнингдир дадаси зерикиб, ёлғизлигини instagramдаги суратларни кўриш билан ўтказаётган эди. Аммо майдончамизга қайтайлик.  Шиширилган батут, уйча, расм чизиш учун стол стуллари билан, ҳар хил паззллар, тепаликлар, кичкинтойлар учун машиналар.
Умуман, у ерда стандарт тўплам, халинчакларни ҳисобга олмаганда. 
 

alt


Менинг диққатимни кираверишдаги анчагина батафсил эълон ўзига тортди. 13 қисмдан иборат огоҳлантиришлардан ташқари, майдончага келиб туриш учун абонемент олишингиз мумкинлиги эслатилган икки қатор ёқимлигина қисми ҳам бор.
Нархи: 15 соат - 75 000сўм, 30 соат 120 000 сўм.
 

alt


Эълоннинг баъзи қисмларига эътиборингизни тортаман. 2 ёшдан 8 ёшгача бўлган болалар вазни 30 кг.дан, бўйи 130 см.дан ошмаслиги керак. 2 ёшгача бўлган болалар фақат бахилла кийган катталар кузатувида киритилади. Майдонча ёнидаги автоматик каруселга ортиқча вазндан синиб қолмаслиги учун болалар фақат 5 ёшгача, вазни 20 килогача бўлса киритилади. Ўзингиз ва болаларингиз овқатланиши қатъий тақиқланади. Ичимликни фақат стол атрофида ўтириб ичиш мумкин. Шунингдек турли касаллик белгилари бор болаларни олиб келмаслик қатъий сўралган. Нима ҳам қилардик, рўйхатдаги талаб ва илтимослар ўзини оқлаган.

Фуд-корт ҳудудида болангиз учун танлашингиз мумкин бўлган иссиқ овқатлар ва салатлар бор фаст-фуд ва  диет-кафе жойлашган.
 

«Пойтахт» СКМдаги Sharq space 

Манзил: Матбуотчилар кўчаси, 9 уй, "Пойтахт" СКМ , 3-4 блок, 3 қават.
Мўлжал: Бродвей, сквер
Иш вақти: 9.00дан 21.00гача
Телефон: 113 22 41
1 та бола учун кириш нархи: 30 дақиқа 4000сўм, 1 соат 7000 сўм
1 ёшдан 12 ёшгача болалар учун
 

alt


Кираверишдаги хушмуомала қиз тезгина барча маълумотларни ёзиб олади ва болани майдончага жўнатади.
Катталардан бахилла кийиш талаб қилинади, болалар эса пайпоқсиз ҳам киритилаверади.
Қизим "HappyCastle"га учиб кирди ва қуюндай айлана бошлади. Яхши ҳамки, болалар унча кўп эмас экан. Ҳалинчаклар, батут, тепалик, коптокли тўплар... Бугуннинг ўзида бу учинчи майдонча! Аммо тезда чарчаб стол атрофига ўтирди. Унга шу заҳоти паззл ва қоғоз-қаламлар тутқазишди. 
 
У навбатдаги бебаҳо асарини чизгунча, мен менюни ўрганиш учун кафега йўл олдим. «Sharkspace» кафеси менюсида нонушталар, биринчи, иккинчи таомлар бор экан. Биз ўрганиб қолган "Русалочка", "Сосновый бор" салатларидан ташқари яна "Аленушка" ва "Иванушка" ҳам бор экан. Пицца, паста, албатта фаст-фуд ва ичимликлар. кейингисининг ичида фрешлар ҳам бор. 
 

Кафе «Central»

Манзил: Юнусобод тумани, А.Қодирий кўчаси, 25
Мўлжал: Собиқ М-4, "Жасорат" монументи қаршисида
Иш вақти: ичкарида 10.00дан 23.00гача, кўчада 15.00дан 23.00гача
Телефон: 237 67 06, 235 35 81
1та бола учун кириш нархи: 5000 сўм, вақт чегараланмаган
1 ёшдан 12 ёшгача болалар учун
 

alt


Кафеда иккита майдонча бор - ичкарида ва ташқарида. Ичкаридагидан бошлайман. Майдонча чекилмайдиган ҳудудда жойлашган ва кичкинтойлар учун мўлжалланган. Ҳатто «Chicco» ўйинчоқ мебели ҳам менга тагликлар ва шишачалар даврини эслатди. Машинкалар, халинчаклар, тепача, уйча, коптокчали манеж. Болалар атрофида ўтириб расм чизадиган, ёки мозаика йиғадиган стол-стуллар. Болаларга қараб турадиган қиз кичкинтойлар орқасидан югуриб, улар оғизларига кичик деталларни солиб олмаслигини кузатиб турибди. Майдончадаги хавфли ўйинчоқ. Умуман олганда, қиз жуда эътиборли экан. Ҳар бир болани исми билан чақириб, ота-оналари олдига ялангоёқ чиқиб кетмасликларидан бохабар бўлиб турибди. Ота-оналарни ҳам бахилласиз киритишар экан.
Ташқаридаги майдонча каттароқ болалар учун мўлжалланган. Мебель ёғочдан, бўялган. Майдончадаги оналардан бири зирапчадан хавфсиради. Аммо кўнгилсизлик юз бермади. Қоплама сунъий майсадан қилинган.
 

alt


Кичикроқ батут, бир жуфт тепалик, халинчаклар ва ўйнаётган ва вақти-вақти билан овқатланишга келиб-кетаётган бир тўп болалар. Болангиз учун турли хил таом танлашингиз мумкин. Биз пишлоқли пиде ва товуқли кабоб танладик. Ичимликлардан резавор мевали icetea олдик. Ҳаммаси бинойидек экан. Товуқ лахми яхши маринадланган ва юмшоқ экан. Қизил карам ва маринадланган пиёзли гарнирни маза қилиб едик. Очиқ ҳаво таъсири бўлса керак. Овқатдан сўнг болам яна ўйнагани кетди. Яхшиямки майдонча вақти кафеда ўтиришингиздан алоҳида ҳисобланади.

 «Городок»

Манзил: Миробод тумани, Ойбек кўчаси, 38 Б
Мўлжал: "ШОХ" тиббий маркази
Иш вақти: 10.00дан 22.00гача
Телефон: 252 31 12
1та бола учун кириш нархи: 30 дақиқа - 4000 сўм, 1 соат - 7000 сўм, 2 соат - 12000 сўм, 3 соат - 17000 сўм.
1 ёшдан 12 ёшгача болалар учун
 

alt


Майдонча яхшигина. Мўъжазроқ, аммо ҳамма нарсаси бор. Иккита телевизор ҳам. Бири ота-оналар томонга қаратилган, иккинчисида болаларга Маша ва Айиқ мультфильми кўрсатилаётган экан. Баъзи болалар тўхтаб томоша қилишди. Умуман олганда эса, ҳаммаси иш билан банд эди, кимдир тепаликда учарди, кимдир шиширилган батутда сакрарди.
Юқорида кўрсатилгандан ташқари халинчак ва карусель, машиналар, уйчалар, қаламлар тўплами бор стол -стуллар  ҳам мавжуд.
 

alt


Болаларни пайпоқ ёки чешкаларда киритишади, ота-оналар 500 сўмга бахилла олиб кийишлари керак. Сув, чой, кофе, автоматлар учун жетонлар ва wi-fi бепул.  Ўзига тортади тўғрими? Адолат юзасидан айтишим керакки, ҳамма майдончаларда ҳам бундай хизмат кўрсатишмайди. Администрация шамоллаш ёки юқумли касаллик белгилари бор болаларни киритмаслик ҳуқуқини сақлаб қолган. Бу мени қувонтирди. Чунки биз жавобгарлик ҳисси йўқ ота-оналар туфайли жабр тортганмиз. "Городок"ка тез-тез келиб турсангиз ёки ҳар доим катта болалар гуруҳи билан келсангиз, иккинчи ёки учинчи келишингизда сизга 10%ли дисконт картаси беришади.
Туғилган кун ўтказиш мумкин, аммо овқатни ўзиннгиз билан олиб келасиз, чунки "Городок"да ошхона йўқ. 
 

alt

 

Пировардида айтишим мумкинки, майдончалар сони йилдан-йилга ошиб бормоқдқ. Аммо ҳар доим, ҳамма жойда ўз яхши ва ёмон томонлари бор. Ўзингиз ва болангизга ёққанини танланг. Болангиз соғлигини сақланг ва бошқа болалар соғлиги ҳақида ҳам ўйланг! Ва албатта энг асосийси, пайпоқларни унутманг!
 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 17-07-2013

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг