alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Болаларга

Арча байрамлари

Янги йил, болаларнинг энг севимли байрамларидан бири. Янги йил таътилида юртимизда байрам шукуҳи ҳукмронлик қилади. Ҳамма ерда Қорбобо ва Қорқизни кўриш мумкин. Арча байрамлари янги йилнинг бир қисми ва бундай муҳим тадбирларни ўтказиб юбориш мумкин эмас. Болаларни энг унитилмас байрамда қувонтириш керак албатта.

Биз эса ўз ўрнида, сизга ёрдам сифатида энг қизиқарли болалар арча байрамлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этмоқдамиз.


Золушка

alt

“Дисней”нинг Золушкаси энг машҳур эртакларидан бири. Эртак меҳнаткаш қизалоқ, ёвуз ўгай она, икки ўгай опа-сингил ва довюрак Шаҳзода ҳақида.   
Ўтказилиш жойи: Ўзбекистон академик рус драма театри
Ўтказилиш санаси: 26 декабрдан 30 декабргача ва 2 январдан 7 январгача
Вақти: 10:00, 12:00, 14:30
Нарҳи: 10 000 - 12 000 сўм


Янги йил сеҳри

alt

Болалар спектакли, шубҳасиз кичкинтой томошабинлар учун қизиқарли бўлади.  Ҳар бир болажон ўзини эртаклар оламининг бир қисми этиб ҳис этсинлар. 
Ўтказилиш жойи: ИИВ маданият уйи
Ўтказилиш санаси: 24 декабрдан 28 декабргача ва 2 январдан 9 январгача
Вақти: 10:00, 12:00, 14:00, 16:00
Нарҳи: партер - 10 000 сўм, балкон - 5 000 сўм


Қорбобо Мадагаскарда

alt

Янги йил байрамининг асосий қаҳрамони севимли Қорбобо жазирама Мадагаскарга тушиб қолади. 
Ўтказилиш жойи: “Истиқлол” санъат саройи
Ўтказилиш санаси: 27 декабрдан 30  декабргача ва 2 январдан  7 январгача
Вақти: 11:00, 13:00, 16:00
Нарҳи: 8 000 сўмдан - 20 000 сўмгача
 

Қизил қалпоқча 

alt

Энг севимли ва ҳар доим машҳур бўлган болалар эртагидан бири. Бувижонидан хабар олиш учун йўлга чиққан Қизил шапкачи исмли қизча ҳақидаги эртак. Кейин нима бўлганини албатта сиз катталар яхши биласиз, аммо болажонлар эртак нима билан якунланганлигини билишлари керак. 
Ўтказилиш жойи: Зарафшон концерт зали
Ўтказилиш санаси: 30 декабр куни ва 2 январдан 9 январгача
Вақти: 10:00, 11:30, 13:30, 15:00
Нарҳи: 10 000 сўмдан 14 000 сўмгача
 

Сеҳрли Калейдоскоп

alt

Болалар учун янги йил эртаклари бу – сеҳрли қиш ҳикоялари ичидаги классика. Боложанларга ушбу кунда ҳақиқий байрамни ҳадя этинг. 
Ўтказилиш жойи: Республика қўғирчоқ театри
Ўтказилиш санаси: 26 декабрдан 30 декабргача ва 8 январдан 9 январгача
Вақти: 11:00, 13:00, 15:00
Нарҳи: 7000 сўм
 

Эртаклар олами

alt

Спектакл болажонларда чиройли туйғуларни уйғотади. 
Ўтказилиш жойи: Ўзбекистон Давлат консерваторияси
Ўтказилиш санаси: 26 декабрдан 30 декабргача ва 2 январдан 10 январгача
Вақти: 10:00, 12:00, 14:00, 16:00
Нарҳи: 10 000 сўм


Сеҳрли эртаклар олами

alt

Ҳеч бир болалик даври эртак қаҳрамонларсиз ўтмайди. Болажонларни эртаклар олами билан таништиринг ва гўзал санъатга қизиқиш уйғотинг. 
Ўтказилиш жойи: Цирк (Ўзбекдавлатцирк)
Ўтказилиш санаси: 26 декабрдан 30 декабргача ва  4 январдан 9 январгача
Вақти: 10:00, 12:00, 14:00, 16:00
Нарҳи: 7 000 - 15 000 сўмгача


Фунтикнинг саргузаштлари

alt

Пушти чўчқача ҳаёти ва унинг дўстлари ҳақидаги қизиқарли ва қувноқ эртак.  Спектакль рус  мультфильмига асосланган ҳолда саҳналаштирилган.
Ўтказилиш жойи: Ўзбекистон Ёшлар театри
Ўтказилиш санаси: 25 декабрдан 30 декабргача ва 4 январдан 10 январгача
Вақти: 11:00, 13:00, 15:00
Нарҳи: 15 000 сўм
 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 02-01-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг