alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Болаларга

Дилдора Қосимовадан болалар учун либослар тўплами

Ўн йиллик стажга эга дизайнер ўзининг Like Kasimova линияси учун илк болаларга бағишланган Candy Cotton номи остидаги либослар тўпламини яратишга журат этди. Тўплам ўз ичига ўғил ва қиз болалар учун табиий матолардан яратилган кийимларни олди.

Тўпламдаги либослар ҳар кун учун мўлжалланган бўлиб, қулай бичимда, ажойиб безаклар билан тикилган. Шунингдек, патли бош кийимлар, катта бантлар, матолардан қилинган қанотлар ва тожлар ҳам тўпламга ўзгача бир кайфият бағишлаган.

Candy Cotton асосида қизлар ва болакайлар учун бодилар, макси кўйлаклар, пачка-юбкалари ва комбинезонларни кўриш мумкин. Ранглар жилоси ўз ичига, сариқ, оч пушти, оч яшил ва кўк тусларни олган.

Линиядаги либослар бир ёшдан саккиз ёшгача бўлган болажонлар учун мўлжалланган. Ҳар бир модель болажонлар тезда ўсишга мойиллигини ҳисобга олган ҳолда яратилган. Демак, уларни бир неча ой давомида кийиш мумкин бўлади. Тўпламдаги либослар ўзи ичида совғани яширган бўлиб, иримчи онажонлар ҳавотирда қолмасликлари учун моделлар ичига қўзмунчоқлар тикиб қўйилган. Улар фарзандларингизни ёмон кўздан асрайди.

alt

Дилдора аввал ҳам жажжи олифта қизалоқлар учун гўзал либосларни ҳавола этган эди. Ўшанда дизайнер онажонлар либосларини қизалоқларга Mini Me трендига риоя этган ҳолда мослаштириб яратган эди.

alt

Болажонлар учун либослар тўплами билан бир қаторда шоурумдан дизайнернинг муаллифлик бош кийим (шляпалар)и ҳам жой олди. Мазкур муаллифлик иши ёз мавсумида энг керакли нарсалардан бирига айланиши кутилмоқда.

Тўплам тақдимотида Кямран Туйчиев (DJ Kyamran Silence), Shadisha, Халима Ибрагимова, Eco Pryaniki асосчиси Нилюфар Салихова, Шахло Ахмедоваларни меҳмонлар қаторида кўриш мумкин бўлди. Албатта жажжи болажонлар ҳам бу байрамни ўтказиб юбормадилар.

Дизайнер Дилдора Қосимова омма ичида ўзининг турли ҳил бетакрор, ноодатий ғоялари, экспериментлари билан яхши таниш.  Унинг устахонасида шу кунга қадар бир-бирига ўхшамас турли ҳил либослар яралиб келган.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 03-06-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг