alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Болаларга

Нилуфар Усмоновадан «Open air» болалар байрами

Нилуфар Усмонова сўнгги вақт ўз мухлисларини турли ҳил кутилмаган туҳфалар билан шод этаётганликлари эътиборга лойиқ. Хонанданинг ташаббуси билан Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган “Оpen air” болалар кўнгилочар дастури ўтказилди.
Ушбу болалар байрамига ҳеч ким махсус таклиф этилмади ва у Art House дўкони ёнида очиқ ҳавода ўтказилди ва бу ўз ўрнида барча истак билдирганларга байрам тадбирига қўшилиш имконини яратди.
Яшил интерфаол майдончада болалар завқ билан ўйнадилар, рақсга ҳам тушдилар, маҳорат дарсларида иштирок этдилар. Нилуфар Усмонова ҳам бу тадбирга ўз фарзандлари билан ташриф буюриб, барча келганлар билан бир катта оила сингари ушбу кунни мароқ билан ўтказдилар. Болалар учун турли ҳил ширинликлар билан тўлдирилган дастурхон тузалди. Шунингдек, хонанда ўзи билан бирга олиб келган катта кўйлакда болажонлар ёрқин ранглардаги бўёқлар билан расмларни катта завқ билан чиздилар. 
 
alt
alt
alt
alt
altalt
altalt
altalt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 09-06-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг