alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Дмитрий Дюжев суратга тушган ўзбек фильми ҳақида

Россиялик таниқли кино ва театр актёри, режиссёр, «Бригада», «Жмурки», «Остров» каби сериал ва фильмларда бош қаҳрамон образини яратган Дмитрий Дюжев 3 февраль куни Тошкентга келгани ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик.

alt

Дмитрий Дюжев, Раъно Шодиева, ҳамда Карим Мирходиев 4-5 февраль кунлари Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг биринчи босқич талабаси Мухлиса Азизованинг ишчи номи «У» - «Она» бўлган фильмида суратга тушди.

alt

Дмитрий Дюжев фильм ҳақида:

«Мухлиса менга сценарийни таклиф қилди. Унда инсоний қадриятлар, ҳаётимиздаги ўлмас мавзулар кўтарилган. Яхши трагизмни ўз ичига олган драматик ҳикоя. Бу мавзулар менга яқин ва яхши таниш. Сценарий мени таъсирлантирди ва ўйлантирди. Шундан сўнг, Мухлиса билан қўнғироқлашиб унда роль ижро этишга рози бўлдим. Фильмда ёзувчи образида намоён бўлганман. У ёзаётган романнинг бош қаҳрамони рафиқаси бўлади. Улар оиласидаги барча муаммолар асар саҳифаларида акс этади».

alt

Раъно Шодиева бош қаҳрамон ижрочиси Дмитрий Дюжевнинг рафиқаси образида намоён бўлган. 

altalt

Бунгача мазкур фильм режиссёри Мухлиса Азизова «Геолог: Ўлимдан кучли» номли фильмнинг лойиҳа муаллифи ва «Тинчлик соҳили» қисқа метражли фильмнинг постановкачи режиссёри сифатида кино оламида намоён бўлган.

HD CINEMA кинокомпанияси томонидан фильмни суратга олиш учун Ўзбекистон Республикаси илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси павильонида фильм учун махсус декорация ҳозирланди. Декорацияда ҳар бир буюмга алоҳида эътибор қаратилгани эътиборга молик.

alt

54 кишидан иборат катта жамоа икки кун мобайнида, узвий давомийлиги 15 дақиқага яқин давом этадиган ишчи номи «У» - «Она» бўлган фильмни суратга олиш ишларини якунлашди.

Дмитрий Дюжев фильм сценарийси, мавзусидан тортиб, токи ижодий жамоанинг фаоллиги, юқори даражадаги ташкилий ишларини алоҳида эътироф қилди.

alt

Фильмнинг ғоя муаллифи Абдужамил Содиқов, сценарий муаллифлари Дилмурод Масаидов, Мансур Васати, Оператор Дилмурод Турдибоев, Продюсер Ойбек Абдушукуров.

Фильмни овозлаштириш ва монтаж ишлари Москва шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган. 70-Халқаро Канн кинофестивалида иштирок этиш учун суратга олинаётаган мазкур фильмнинг монтаж ва овозлаштириш ишлари қачон якунланиши ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

altalt

Фильмнинг лойиҳа, ҳамда ғоя муаллифи Абдужамил Содиқовнинг картина ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик:

«Бугунги кунда ёшларимиз ҳаётдаги қийин вазиятларда сиқилиб қолиб, кучли депрессияга тушиб қолган ҳолатлар учраб турмоқда. Бундай мураккаб вазиятлардан чиқиб кета олмай инсон ўзининг ҳаётига ўзи тажоввуз қиладиган ҳолатларни ҳам эшитганмиз. Аммо ҳар бир инсонга яратган томонидан чексиз имкониятлар берилган, кўплар бу имкониятлардан фойдалана олмаяпти. Инсон нима бўлган тақдирда ҳам биринчи тўсиқда синиб қолиши керак эмас. Худди шу ғояларни бир оила мисолида кўрсатиб беришга ҳаракат қилдик».

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 06-02-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг