alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Рейтинг: 2017 йилдаги энг талабгир актёр ва актрисалар

Рўйхатга киритилган актёрлар орасида Муҳаммадисо Абдулхайиров биринчиликни қўлга киритган бўса, бир вақтлар деярли ҳар бир фильмда бош ролни ижро қилган актёр Улуғбек Қодиров йил давомида умуман фильмларда суратга тушмагани ва ушбу рўйхатдан ўрин олмагани ажиб ҳолдир. Демак, қуйида 2017 йилда энг кўп кўп фильмларда роль ижро этган актёрлар рўйхати билан танишинг. 

Биринчи ўринни тўрттадан фильмда суратга тушган Муҳаммадисо Абдулхаиров, Асқар Ҳикматов ва Шавкат Комиловлар бўлишиб олдилар. 

Муҳаммадисо Абдулхаиров — «Қайсаргинам 2», «Вой-дод 2», «Айғоқчи кампир 007», «Аҳмадбой ва Раҳматбой»

alt

Асқар Ҳикматов«Кетаман дедимми, кетаман», «Мистер Америка», «Коктейл», «Вой-дод 2»

alt

Шавкат Комилов — «Она қизим», «Бебаҳогинам», «Жоним азобда», «Туғилмаганлар»

 

Иккинчи ўриндан эса учтадан фильм билан Адиз Ражабов ва Дониёр Ҳафизовлар жой олдилар.

Адиз Ражабов«Оҳ, Салима, Салима», «Ҳамроҳ», «Эр бермоқ, жон бермоқ 2»

alt

Дониёр Ҳафизов — «7 қават», «Вақт ўғриси», «Оташ ичра»

alt

Йигитали Мамажонов, Мурод Ражабов ва Акбархўжа Расулов 2017 йилнинг биринчи ярмида иккитадан фильмда суратга тушганлар ва рейтингимизда учинчи поғонада

Йигитали Мамажонов«Бегуноҳ», «Коктейл»

alt

Мурод Ражабов«Севади, севмайди», «Айғоқчи кампир 007»

Акбархўжа Расулов — «Оҳ, Салима, Салима»«Устуюртга йўл»

alt

Қуйида 2017 йилда энг кўп роль ижро этган актрисалар рўйхати.

Актрисаларимиздан бу йил Ситора Алимжонова жуда фаол. У жорий йилнинг биринчи ярмида тўртта фильмда суратга тушган ва рейтингимизнинг биринчи поғонасида. Унинг ортидан Шаҳзода Матчонова ўрин эгаллаган. Унинг ҳисобида учта фильм ва рейтингимизда иккинчи ўрин. 

Ситора Алимжонова — «Вой-дод 2», «Севади, севмайди», «Жоним йиғлоқи», «Бегуноҳ»

alt

Шаҳзода Матчонова«Устуюртга йўл», «Оҳ, Салима, Салима», «Вирус»

alt

Ўтган йили деярли суратга тушмаган Дилноза Кубаева бу йил ҳамкасблари Дилдора Ҳошимова, Феруза Норматова, Шаҳло Темирова, Сўғдиёна Азиомва ва Нигина Анорбоева билан рейтингимизнинг учинчи поғонасидан жой эгалладилар. Уларнинг ҳар бири иккитадан фильмда роль ижро этганлар. 

Дилноза Кубаева«Эр бермоқ жон бермоқ 2», «Иснод»

alt

Дилдора Ҳошимова«Зулмат», «Кореядаги муҳаббат»

alt

Феруза Норматова — «Она қизим», «Шикаст»

Шаҳло Темирова«Эр бермоқ жон бермоқ 2», «Вақт ўғриси»

alt

Нигина Анорбоева — «Оташ ичра», «7 қават»,

Сўғдиёна Азимова  — «Қайсаргинам 2», «Асрагил»

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 21-09-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг