alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

«Қор маликаси» мюзикли намойишидан

 

Андерсеннинг энг машҳур эртаги асосида саҳналаштирилган мюзиклни ўзбек тилига таржима қилиш учун профессионал таржимонлар ёлланган бўлиб, қўшиқлар таржимасида Ҳасан ва Ҳусан Солиховлар шахсан қатнашганлар. 

alt

Режиссёрлар бу сафар ҳам актёрлар жамоасини мохирона тарзда танлаган бўлиб, улар ўз образларига жуда ҳам мос тушган.

alt

Қалби муз «Қор маликаси» образини таниқли актрисаларимиздан Зарина Низомуддинова ижро этди.

alt

Зарина Низомуддинова:

«Бу мюзикл ижодимдаги янгилик. Унда роль ижро этиш таклифи тушганда, ўйламасдан рози бўлдим. Мен ҳам Ситора ҳам ҳамма репетицияларга қизиқиш билан келдик. Бугунги намойиш кутганимдик бўлди. Саҳнадаги жонли ижронинг гашти ўзгача бўлар экан».

alt

«Герда ва Кай» ҳикоясини эса томошабинга Ўзбекистон Халқ артисти Рамиз Усмонов сўзлаб берди.

alt

Рамиз Усмонов:

«Шу кунгача бу мюзикл рус тилида тақдим этилган эди. Мен саҳнада чиққанимда болажанларнинг соғинчини кўрдим. Чунки бунақаси анчадан буён бўлмаган. Лойиҳа ижодкорлари мюзиклни ўзбек тилида тақдим этишга қарор қилганликлари тўғри фикр бўлган. Мен шахсан мухлислар кўзида ҳурсандчилик кўрдим ва уларга бизнинг эртагимиз маъқул келганига умид қиламан».

alt

Герда ролида ёш ва истеъдодли актриса Ситора Алимжановани кўриш мумкин бўлди.

alt

Ситора Алимжанова:

«Бундай тажриба мен учун биринчи марта ва албатта мюзикл бошланганда бир оз ҳаяжон бўлди. Мухлисларнинг қизиқиш билан томоша қилаётганини кўриб, саҳнада ўзимни эркин ҳис этдим».

alt

Кай ролида 14 ёшлик актёр Камрон Саидмуродов. Мюзиклнинг кичик қаҳрамони унга топширилган вазифани аъло даражада уддалади.

altalt

Маслаҳатчи ролини актёр Аброр Йўлдошев жонлантирди. 

altalt

Қирол образида намоён бўлган ўз ишининг устаси актёр Муҳаммадисо Абдулҳайировнинг ижроси томошабинга алоҳида завқ бағишлади.

altalt

Шунингдек, мухлислар Қарға образида Жасур Мирсагатовни, қароқчи қиз ролида хонанда Азиза Низомовани кўришга муваффақ бўлдилар.  

altaltaltalt

Бу йил ҳам ёрқин саҳна декорациялари, образлар учун махсус яратилган либослар замонавий хореография ва жонли ижро гувоҳи бўлдик.

altaltalt

Янги йил томошасига келган мухлислар эртаклардаги ўзгармас эзгулик кучи, меҳр сеҳрига, мюзиклдаги қаҳрамонларнинг самимий ижроси орқали яна бир бор гувоҳ бўлишди.

alt

Мюзик ҳали 10 январга қадар давом этади. Намойишлар вақти билан бу ерда танишинг.
 

Рус тилидаги «Қор маликаси» оилавий мюзиклининг биринчи ва иккинчи мавсумларидан шарҳ сайтимизда.

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 08-01-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг