ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Концертлар ва шоу

Севара Назархондан «2019» альбом тақдимоти

811
0

Оддийлик ва самимийликни хуш кўрувчи хонанда, альбомини оддийгина қилиб «2019» деб номлаган ва ундан 11та тарона жой олган. Альбомда «Биларсан», «Магар», «Севилмоқ», «Илтижо», «Изҳори ишқ» ва бошқа янги сокин руҳдаги қўшиқларни тинглаш мумкин. 

Севара Назархон:

«Мазкур тўплам устида жамоамиз билан бир неча йил иш олиб борганмиз. Бобур Бобомурод, Усмон Азим ва бошқа шоирлар қаламига мансуб шеърларга мурожаат этилган. Ҳар бир қўшиқ ўзининг чуқур маъносига эга. Альбомни эса оддий «2019» деб номлашга қарор қилдим. Альбом яратилишида мусиқий сайқал устида ишлаган Марат Мақсудийнинг ва овоз оператори Дмитрий Куликовнинг роли катта. Ундан ташқари, нафақат альбом яратилишида ёрдам берган, балки яқин дўстим ҳам бўлган Макс Пенсонни ҳам айтиб ўтиш жоиз».

alt

Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасига тўпланган меҳмонлар тақдимотдан аввал бир-бирлари билан дийдорлашиб, тортиқ этилган фуршетдан баҳраманд бўлиб, мулоқат қилишга муваффақ бўлдилар. 
altaltalt
Карен Ғофуржонов эса меҳмонлар орасида викторина ўтказиб, Севара Назархон ижоди билан боғлиқ саволларни берди ва хонанданинг ҳақиқий мухлислари альбом муқоваси принти туширлган футболкаларни қўлга киритишди. altalt
Альбом тақдимоти «Кунлар» қўшиғи билан бошланди, экранда эса хонанда иштирокидаги видеолавҳа намойиш этилди. Намойиш этилган видеолавҳада машҳур ўзбек рассоми Бобур Исмоиловнинг яратган ишларини ҳам кўриш мумкин бўлди. Катта экран ортида Назархон сояси ва рақси кўринди. «Тошкент зеболари» рақси билан давом этди.

alt
Саҳнада Нурмуҳаммад Исроилов ва Муслимбек Йўлдошевлар томонидан куйга бағишланган монологлар ўқилди.

Эл суйган санъаткор - Севара: «Қўшиқ ҳақида, қўшиқнинг ўзидан эшитсак, унинг қўшиқларидан...», сўзлари остида мухлислари қаршисига чиқди.

alt
Севара ижросида жаранг сочган илк тарона, Бобур Бобомурод шеъри билан яратилган, «Менга ҳам ўргатинг» қўшиғи бўлди.

alt
Бобур Бобомурод, шоир

«Севара бугунги кечада яна бир бор ўзига хослигини исботлади. Шундай тақдимотларни ўтказиш мумкинлигини ва кераклигини бугун кўрсатиб берди. Севара ёш бўлишига қарамай, миллий бойлигимизга айланишга улгурди, десак муболаға бўлмайди. У биз фахрланадиган, фахр билан тилга оладиган санъаткоримиз. Мен Севара билан ижодда доим ҳамфикр бўлиб келганимиздан мамнунман».

alt

Альбомдан ўрин олган янги қўшиқларни кетма-кет куйлар экан, залда йиғилганлар билан саломлашиб, кеча давомида улар билан мулоқат қилишни унутмади. Қўшиқлар орасидаги танаффусларда эса альбом ҳақида, ижодий гуруҳ ҳақида гапириб, уларга миннатдорчилик билдирди. 

altalt
Шу куни хонанда навбатдаги янги альбом устида ҳам иш бошлаб юборганини ва у рақсбопроқ бўлиши ҳақида маълум қилди. 

Кеча, тингловчиларнинг севимли тароналаридан бири - «Юр муҳаббат» таронаси билан якунланди. Ушбу қўшиқни хонанда залдаги барча меҳмонлар билан бирга куйлади. 

alt
Хонанданинг қўшиқлари, йўналишлари доимо ўзига хослиги билан ажралиб турган ва буни яна бир бор Севара Назархон тақдимотда исботлади. Ташриф буюрган меҳмонлар шу куни Севаранинг ўзгача дунёси ва коинотига саёҳат қилдилар. Айтиш жоизки, тақдимот бир нафасда ўтди.

altaltalt

Даврон Кабулов, шоумен

«Севара Назархон сокинлик билан, ўзининг маъсумалиги билан миллионлаб қалбларни забт этган. Умид қиламиз-ки, бугунги тақдим этилган ижод маҳсуллари ҳам ўз тингловчисини топади ва ҳар бир тингловчи қалбининг туб-тубига етиб боради. Севара мухлисларини доимо хурсанд этиб юришларига тилакдошман». 

alt

Азиз Раметов, актёр

«Севара Назархон ўз тингловчисига кутилмаган ижод намунасини кўрсатадиган ижодкор. Унинг қўшиқларидан руҳан завқланасиз». 

alt
Ташриф буюрган меҳмонлар орасида Фатхулла Маъсудов, Ёқуб Ахмедов, Жаҳонгир Отажонов, Озода Нурсаидова, Лола Элтоева, Рихситилла Ибрагимов, Шаҳзода, Нилуфар Усмонова, Шаҳзода Матчонова, Алишер Узоқов, Бобур Йўлдошев, Райҳон, Умидахон, Зебо Наврўзова, Сетора гуруҳи аъзолари, Манзура, Уммон гуруҳи, Афруз гуруҳи, Азиз Ражабий, Шахрам Ғиёсов ва кўпгина бошқа таниқли шахсларни кўриш мумкин бўлди. 

alt
altalt
altaltaltalt
alt
alt
alt


Севара Назархоннинг 2017 йилда бўлиб ўтган концерт дастурини сайтимизда ёдга олинг.
alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 14-01-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг