alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кўргазмалар

Тасвирий ва амалий санъат фестивали

Жорий йилнинг 21-25 апрел кунлари Ўзбекистон Бадиий Академияси қатор ташкилот ва ўқув муассасалари билан ҳамкорликда “Кексаларни эъзозлаш йили”га бағишланган анъанавий “Тасвирий ва амалий санъат фестивали”ни ўтказади. Унда таниқли рассомлар ва ҳунармандлар, қўли гул усталар, санъатшунос олимлар, ўқитувчилар, талаба ёшлар ва меҳмонлар иштирок этишади.
“Тасвирий ва амалий санъат фестивали” Марказий Кўргазмалар Зали, Тошкент Фотосуратлар уйи, Халқаро маданият карвон саройи, Камолиддин Беҳзод мемориал боғ-музейи, Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси, Ўзбекистон давлат санъат музейи, Ёш томошабинлар театрида шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва мамлакатимизнинг барча  вилоятларда  ўтказилади.
 
alt

Фестиваль доирасида япониялик фоторассом Шота Нагасе ва латвиялик рассом Валдис Бушсларнинг шахсий кўргазмалари бўлиб ўтади.
Ташкил этилаётган Санъат фестивалининг асосий мақсади миллий санъатимизнинг ўтмишдан етиб келган бой мероси, бугунги салоҳияти ва энг асосийси, истиқлол йилларида етишиб келаётган ижодкорларни кенг жамоатчиликка яқиндан таништириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдир.
Фестивал доирасида турли кўргазмалар, концертлар, таниқли ижодкорлар иштирокида маҳорат дарслари, миллий либослар намойиши, турли учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилиши режалаштирилган.
 
alt
 
5 кун давомида телемониторларда Ўзбекистон маданияти ва санъатига бағишланган фильмлар намойиш этилади. Фестивальнинг ҳар бир куни Ўзбекистон Бадиий Академияси тасарруфидаги муассасалар фаолияти ва вилоятлар санъатига бағишланади. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар рассомлари асарлари, халқ амалий санъати усталари кўргазмалари, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти талабаларининг кўргазмаси, Ўзбекистон Бадиий Академияси китоблари, каталоглари ва “Санъат” журналининг тақдимоти, “Ўзбекистон тасвирий санъати: мерос талқини ва ижодий изланишлар” мавзусидаги санъатшунослар давра суҳбати каби қатор қизиқарли маданий тадбирлар бўлиб ўтади. Шунингдек, ОАВ ва ёш журналистлар ўртасида “Тасвирий ва амалий санъат фестивалининг энг яхши фотосурати” ва “Тасвирий ва амалий санъат фестивалининг энг яхши мақоласи” кўрик танловлари ҳам бўлиб ўтади.
Таниқли қалам усталари билан бирга фестиваль доирасида ўқувчи талабалар ҳамда ёш иқтидорли рассомларнинг ҳам ишлари намойиш этилади.
Беш кун давомида санъат муҳлислари жойнинг ўзида ижодий жараён билан танишиш имкониятига эга бўладилар. Асарлар Марказий Кўргазмалар Зали ва унинг атрофидаги кўча ва майдонларда намойиш этилади.
 
alt

Фестивал дастури: 

1-кун: 21 апрел – сешанба
 
Бадиий ижодкорлар уюшмаси куни
10:00-11.00 - Марказий кўргазмалар залида (МКЗ) фестивалнинг тантанали очилиш маросими (Энг яхши ТАСФ фотосурати ва санъатшунослик мақоласи танлови эълон қилинади);
11:00-12:00 - “Кексаларни эъзозлаш йили”га бағишланган кўргазма тақдимоти. Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Сирдарё вилоятларининг санъати ва анъаналари куни. Ушбу вилоят рассомлари иштирокида талабалар учун мастер-класслар (МКЗ);
15:00-16:00 - Япониялик фоторассом Шота Нагасенинг шахсий кўргазмасининг очилиши. К.Беҳзод номли Мемориал боғ-музейи (К.Беҳзод номли МБМ).Мастер-класс.(Оригами);
16:00-17:00 - Латвиялик рассом Валдис Бушс шахсий кўргазмасининг очилиши. (К.Беҳзод номли МБМ).
Барча ЎзБА тизимидаги кўргазма залларида фильмлар намойиши. (“Ўзбеккино” вакили келишув асосида).

2-кун: 22 апрел – чоршанба
 
Миллий рассомлик ва дизайн институти куни
“ТАСФ ” давоми.
10:00-11:00 - Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари ва устозлари кўргазмаси тақдимоти ҳамда мастер-класслар. (МКЗ атрофи) Ўзбекистон анъанавий миллий либослар намойиши. МКЗ;
11:00-12:00 - Академиклар ва таниқли рассомлар мастер-класслари;
12:00-14:00 - Япония маданияти  меросидан. Мастер-класс. (Апплекация) (К.Беҳзод номли МБМ);
15:00-16:00 - ”Санъат ва санъатшунослик ёшлар нигоҳида” Республика ёшлар анжумани. Координатор К.Нишонова. (МКЗ);
16:00-17:30 - “Кексаларни эъзозлаш йили”га бағишланган ҳайкалтарошлик, архитектура мухитлари дизайни, амалий декоратив санъати, халқ амалий санъати шўъба ижодкорлари, ёшлар бирлашмаси кўргазмасининг тақдимоти (ХМКС);
18:00 - К. Беҳзод номидаги Миллий Рассомлик ва дизайн институти талабаларининг”Азамат ва азаматлар” спектакль-кўргазмаси (Ёш томошабинлар театри биносида, Абай кўч.).

3-кун: 23 апрел – пайшанба
 
Республика Дизайн коллежи куни
10:00-11.00 - Республика Дизайн коллежи талабалари ва устозлари кўргазмаси тақдимоти ҳамда мастер-класслар. (МКЗ атрофи);
11:00-13:00 - Академиклар ва таниқли рассомлар мастер-класслари;
13:00-14:00 - Япония маданияти  меросидан.  Мастер-класс.(Хаттотлик) (К.Беҳзод номли МБМ);
14:00-16:00 - ”Ўзбекистон тасвирий санъати: мерос талқини ва ижодий изланишлар” мавзусида профессор-ўқитувчиларнинг республика илмий–амалий конференцияси. Модератор К.Оқилова, ташкилотчи Г.Қаршиева (К.Беҳзод номли МБМ);
17:00 - “Акмал Икромжонов ва унинг шогирдлари”  кўргазмасининг очилиши (Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси).

4-кун: 24 апрел – жума
 
Республика рассомлик коллежи куни
10:00-11:00 - Республика рассомлик коллежи талабалари ва устозлари кўргазмаси такдимоти ҳамда мастер-класслар. (МКЗ атрофи);
11:00-12:00 - Тошкент Тўқимачилик ва енгил саноат институти талабаларининг либослар намойиши;
12:00-13:00 - Академиклар ва таниқли рассомлар мастер-класслари;
14:00-15:00 - Ўзбекистон Бадиий Академияси китоблари, каталоглари ва “SAN’AT” журналининг тақдимоти;
16:00-17:00 - “Кексаларни эъзозлаш йили”га бағишланган рангтасвир (дастгоҳли, маҳобатли), графика, миниатюра, хаттотлик, театр ва кино рассомлари,  фоторассомлар шўъба ижодкорларининг кўргазмаси тақдимоти (Тошкент Фотосуратлар Уйи);
18:00 - Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, ҳайкалтарош Д.Рузибаевнинг “Бир асар кўргазмаси” деб номланган кўргазмасининг очилиши. (Ўзбекистон Давлат Санъат музейи).

5-кун: 25 апрел – шанба
 
Республика ихтисослаштирилган тасвирий ва амалий санъат мактаб-интернати куни
10:00-11:00 - Республика ихтисослаштирилган тасвирий ва амалий санъат мактаб-интернати ўқувчилари ва устозлари кўргазмаси тақдимоти ҳамда Мастер-класслар. (МКЗ атрофи);
11:00-13:00 - “Тасвирий ва амалий санъат фестивалининг энг яхши фотосурати” ва “Тасвирий ва амалий санъат фестивалининг энг яхши мақоласи” кўрик танловини ўтказиш. Тошкент Фотосуратлар уйи ва “SAN’AT” журналининг тақдимоти. (К.Беҳзод номли МБМ);
13:00-14:00 - “Тасвирий ва амалий санъат фестивали”нинг ёпилиши ва унга бағишланган концерт дастури;
14:30-16:00 - Тадбирда фаол иштирок этганларга “Тасвирий ва амалий санъат Фестивали”нинг соврин ва дипломларини тантанали топшириш маросими.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 15-04-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг