Оливье индекси 2016. Қаердан харид қилган афзал?
Катта оила учун Оливье салатининг нархини ҳисоблаш учун биз 250гр «Sherin» қайнатилган колбасаси (супермаркетда Shedevr колбасаси «Shedevr Originals» томонидан тайёрланган), 500 гр. картошка, 100 гр. сабзи, 100 гр. Bonduelle консерваланган яшил нохоти, 3 дона тухум, 250 гр. тузланган бодринг ва 400 гр. «Махеев» майонези.
Изланишимиз натижасида маълум бўлишича, энг қиммат Оливье Korzinka супермаркетида ўртача нархни ҳисоблаганда 32,435 сўм билан харид қилганингизда, энг ҳамёнбоп эса ҳали ҳам Қатортол бозоридан харид қилганингизда бўлар экан.
Ўтган йилги изланишлар натижасига мурожаат қилганимизда, 2015 йилда маҳсулотлар учун ўртача нархни ҳисоблаганда 34,754 сўм ва 32,435 сўм бу йил. Бу йил биз 2,319 сўмни тежаб қоламиз.
Шунингдек, нархни ҳисоблаш учун катта оилага «Шуба остидаги сельд» салатига керакли ингредиентлар нархини ҳисоблаб чиқдик.
Нархини ҳисоблаш учун биз 600 гр., сельд балиғи, 800 гр. картошка, 200 гр. сабзи, 100 гр. пиёз, 400 гр. (1 қадоқ) «Махеев» майонези, 350 гр. лавлагини олдик.
Бу сафар энг қиммат «Шуба остидаги сельд» салати Олой бозоридан қилинган харидда, энг арзони эса Қатортол бозоридан қилинганида бўлар экан.
Биз «Шуба остидаги сельд» салатига бу йилги бўлган нархларни ўтган йилдаги билан солиштирдик ва жорий йилда «Шуба остидаги сельд» салати 345 сўмга арзонроққа тушди.
Мазкур қайта «нарх назоратимиз» бўйича қилинган изланишлар, бундай изланишларни бўлаётган ўзгаришлардан хабардор бўлиб туриш учун ҳар йили ўтказиб туриш кераклигини кўрсатмоқда.
«Оливье» салати рецепти:
Масаллиқлар:
«Sherin» қайнатилган колбасаси 250 гр., 500 гр. картошка (3 дона), 100 гр. сабзи (1 дона), 100 гр. (1/2 стакан) Bonduelle консерваланган нохоти, 3 та тухум, тузланган бодринг 250 гр. (2 дона) ва 400 гр. (1 қадоқ) «Махеев» майонези.
Тайёрлаш усули:
Картошка, сабзи ва тухумни бутунлигича қайнатиб оламиз, кейин эса совутилади. Тухумни ҳам пишириб, совутиб оламиз. Картошканинг пустини тозалаб, кубик шаклида тўғраб оламиз. Сабзи ҳам ҳудди шундай тўғралади. Тухимни пустидан арчиб, кубик қиб майдалаймиз. Колбаса ва бодринг ҳам айнан шундай кесилади. Барча масаллиқларни аралаштириб, яшил нохот ва майонез қўшиб аралаштирамиз.
«Шуба остидаги сельд» салатига рецепти:
Масаллиқлар:
Ёғли катта сельд балиғи – 600 гр. (2 дона), картошка – 800 гр. (3-4 дона), лавлаги –350 гр. (2 дона), сабзи – 200 гр. (2 дона), пиёз – 100 гр. (1 дона), майонез тахминан 400 мл. (1 қадоқ).
«Шуба остидаги сельд» класик салати тайёрлаш усули:
Картошка, сабзи ва лавлагини ювиб, қайнатиб оламиз. Балиқни филеларга бўламиз, қилтаноқ ва терисидан тозалаймиз, майда кубикча шаклида тўғраб оламиз. Салат солинадиган идишимизнинг тагини хўллаб оламиз. Бир текис қилиб балиқни терамиз. Тозаланган пиёзни майдалаб тўғраб, қайноқ сувда чайиб оламиз, сувини селгитиб балиқни устидан терамиз. Устидан майонез сурамиз. Кейинги масаллиғимиз картошка, уни ҳам майда қилиб тўғраб устидан терамиз, майонез сурамиз. Сабзи ва лавлагини катта тишли қирғичдан алоҳида алоҳида ўтказамиз. Биринчи бўлиб сабзини терамиз ва устидан майонез сурамиз. Энг устида лавлаги бўлиб уни ҳам майонез билан қоплаймиз.
Янги йилингиз муборак бўлсин!
ИЗОҲЛАР 0