alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

«Илҳақ» бадиий фильми ҳақида фактлар

«Илҳақ»  бадиий фильми реал воқеалар асосида ишланган.

Ушбу янги картина Тошкент вилоятининг Зангиота тумани, Хонобод қишлоғилик Зулфия ая Зокирова тақдири хусусида ҳикоя қилинади.
alt
Фильм Алиназар Эгамназаровнинг «Беш жангчининг онаси» очерки асосида суратга олинган.

Картинада Зулфия Зокированинг Иккинчи жаҳон урушидан қайтмаган фарзандлари Мамажон, Исоқжон, Аҳмаджон, Ваҳобжон ва Юсуфжон, фронт ортидаги машаққатли меҳнатларни ўз зиммасига олган тўрт келини қисмати кўрсатилган.  
alt alt
«Илҳақ»  фильми режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов Зулфия Зокирова яшаган маҳаллада ўсган. 

Режиссёр  интервьюларнинг бирида: «Аянинг тақдири ҳақида эшитган эдим. Бундан беш-олти йил аввал шу ҳақда фильм олишга киришдик. Аммо маълум сабабларга кўра тўхтаб турганди. Президентимиз 9 май — Хотира ва қадрлаш кунида Зулфия аянинг матонати ҳақида гапирганларидан сўнг қўлимдаги сценарийни фильм қилишга аҳд қилдим»  - деган. 
alt
Фильм суратга олиш жараёни бош қаҳрамоннинг кенжа ўғлининг вафоти билан боғлиқ маълумот аниқланишига сабаб бўлган.

Зулфия Зокированинг кенжа ўғли Юсуфжон Холматов урушга кетганида уйланмаган, бўйдоқ йигит бўлган. 1942 йил Ленинград қамали чоғида ўзининг танки ичида ёниб кетган, деган хабар келади. Ленинград вилоятининг Псколёв қабристонига дафн қилинган деган маълумот бўлган. Ленинградлик продюсерлар билан боғланиб, бу ҳақда айтилгач, суриштирувлар олиб борилган ва Юсуфжон Холматовнинг Псколёв қабристонидаги рўйхатда йўқлиги маълум бўлган. Суриштирувлар натижасида Юсуфжо дафн этилган қабристонга оид маълумотлар топилган. 

Катта Фарғона канали қурилишини суратга олиш учун қарийб икки ойга яқин тайёргарлик кўрилган. 

Мингдан ортиқ одамни ўша давр кийимлари билан кийинтирилган. Паркент туманида 2 гектар жойда Фарғона канали декорацияси қурилган. Канал қазилишида керак бўладиган асбоблардан тортиб, араваларгача ясалган. Аянинг набиралари билан маслаҳатлашган ҳолда,  ая яшаган катта ҳовлининг деярли 90 фоизи бунёд этилган.

Режиссёр бош роль учун 8 нафар таниқли актрисалар ичидан Дилором Каримовани танлаб олган.

Унинг сўзларига кўра Дилором Каримова беш нафар паҳлавонидан айрилган она образига катта ҳиссиёт ва маҳорат билан ёндошган.
alt
«Илҳақ»  тарихий бадиий фильмининг тасвирга олиш ишлари «Ўзбекфильм»  павильонида 5 та декорация қурилган.

Декорациялар Иккинчи жаҳон уруши пайтида «Фронт ортидаги фронт»  манзарасини акс эттириш учун махсус ишланган. 




 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 04-05-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг