
Мендирман Жалолиддин сериали илк трейлери
Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигида суратга олинаётган сериалнинг биринчи фасли 13 қисмдан иборат бўлиб, премьера 2021 йилнинг январь ойига режалаштирилган.
Сериалда иштирок этиш учун Ўзбекистон ва Туркиянинг маҳоратли актёрлари кастинг-танлов орқали саралаб олинган. Актёрлар чавандозлик, қиличбозлик машғулотларида жанговар саҳналарга пухта тайёргарлик кўрганлар.
Жумладан Тоҳир Саидов, Жавоҳир Зокиров, Боир Холмирзаев, Акбархўжа Расулов, Раъно Шодиева, Райҳон Уласенова, Юлдуз Ражабова, Феруза Норматова ва кўплаб бошқа актёр ва актрисаларимиз сериалда роль ижро этганлар. Жалолиддин Мангуберди образини эса турк актёри Эмре Кивилжим жонлантирган.
Сериал тарихий фильмлар ишлаш борасида катта тажрибага эга, Туркиянинг «Тирилиш-Эртуғрул» ва «Қурилиш-Усмон» каби сериаллари билан машҳур Bozdag film компанияси томонидан суратга олинган.

ИЗОҲЛАР 0