alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

«Муҳташам юз йил»: сериалдан кейинги ҳаёт

Севимли Хуррам Султон — актриса Марям Узерли ҳаммадан кўпроқ мухлисларини хайрон қодирди десак адашмасак керак. Актриса сериални суратга олиш жараёнлари ниҳоясига етиб улгурмасданоқ ташлаб кетди.

alt

Хайр-маъзурни насия қилган Марям кунларнинг бирида самолётга чипта оладида, Германияга, оиласи бағрига учиб кетади. Бир неча ҳафталар давомида кино ижодкорлари уни сериалга қайтаришга ҳаракат қиладилар. Лекин актриса қарорида қатъий туради ва сериал продюсери Хуррам ролига бошқа актриса қидиришга мажбур бўлади. Ростини айтиш керак, Марям Узерлидан сўнг сериал аввалги рейтингларга эриша олмайди. Орадан бир оз вақт ўтиб Марямнинг ҳомиладорлиги ўртага чиқади. Унинг севгилиси Жан Атеш бу ҳомиладорликка қарши чиққач уларнинг муносабатига нуқта қўйилади.

alt

2014 йилнинг февраль ойида актриса қиз фарзанд кўради ва унга Лара Узерли исмини беради. Марям Узерли 2015 йилда янги сериалда суратга тушиш учун Туркияга қайтади. Маълумотларга қараганда Марям ҳозирда Туркияга кўчиб ўтган.

alt

2017 йилги Канн кинофестивалида Марям Узерли муҳташам кўринишда намоён бўлди. Миш-мишларга қараганда актриса нафақат озган, балки лаблари ва бурни шаклини ҳам ўзгартирган.

alt

 

Ўзи машҳур актёр Халит Эргенч бу сериалдан сўнг энг машҳур турк актёрига айланди десак муболаға бўлмайди. Сериал ниҳоясига етгач актёр бир йил давомида суратга тушмай, ҳордиқ чиқаради. Сериал учун семирган актёр ортиқча вазн билан курашиб, вақтини оиласига бағишлайди.

alt

«Муҳташам юз йил»дан сўнг актёрни эътиборини тортган фильм озарбайжон драмаси «Али ва Нино» бўлиб, унда Халит биринчи премьер-министр образида намоён бўлади.

alt

2016 йилнинг октябрь ойида актёр «Ватаним сенсан» сериали билан экранларга қайтади. Мазкур сериал ҳам Туркияда катта олқишлар билан кутиб олинди. Халит Эргенч бу сериалда турмуш ўртоғи Бергузар Корел билан биргаликда суратга тушмоқда.

alt

 

Қизларни ўзига ошиқ этган ёқимтой Бали БейБурак Ўзчивит бу сериалдан сўнг ҳақиқий машҳурликка эришди десак муболаға бўлмайди. Сериал тугагач унга таклифлар ёғилади. Унинг кейинги роли машҳур «Чолиқуши» сериалининг янги талқинидаги Камрон образи бўлиб, унга Фахрие Эвжен исмли актриса партнёрлик қилади.

alt

Бу фильм унинг ҳаётига кескин бурилиш ясайди десак ҳам бўлади. Узоқ йиллар давомида яқин муносабатларда бўлган севгилиси Жейлан Чапа билан айрилиб, роль партнёри Фахрие Эвжен билан муносабатлари бошланади. Лекин икки ёш ўз муносабатларини орадан бир йил ўтгач, яна бир ҳамкорлик иши – «Ишқ сенга ўхшайди» фильми премьерасида ошкор қиладилар. Шу йилнинг июнь ойида икки киноижодкор қонуний никоҳдан ўтади.

alt

 

Султон Сулаймоннинг эрактой қизи Меҳримоҳ СултонПелин Қорахон сериал суратга олиш вақтида биринчи турмуш ўртоғи Эрдинч Бекирўғлу билан ажрашади. Орадан бир йил ўтар ўтмас у бизнесмен Бедри Гунтай билан турмуш қуради.

alt

Шошилинч тўй сабаби актрисанинг ҳомиладорлиги бўлиб, маълумотларга қараганда у суддан махсус рухсатнома олишга мажбр бўлган. Маълумот ўрнида, Туркияда никоҳ бекор қилингач, 300 кун давомида қайта никоҳдан ўтишга рухсат берилмайди. Ҳозирги вақтда жуфтликнинг икки нафар фарзанди бор.

alt

 

Моҳидаврон Султон - Нур Фаттоҳўғлу икки марта бир кишига турмушга чиқиб, мухлисларини хайрон қолдирди. 2013 йилда бизнесмен Левент Вазирўғлу била турмуш қурган актриса турмуш ўртоғининг ишлаш шароитлари юзасидан тортишувлар яшаётганликлари, актрисанинг тез-тез уйида базмлар уюштириши ортидан юзага келган катта жанжаллардан сўнг ажрашишга қарор қилади.

alt

Лекин жуфтлик айрилиққа 4 ойгина чидайди ва такрор турмуш қуради. 2016 йилнинг февраль ойида оилада қиз фарзанд дунёга келади.

alt

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 17-11-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг