alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Ёзувчи Саид Аҳмадга бағишланган сериал

Киносериал 1950-1955 йилларда ёзувчи ва унинг рафиқаси ҳаётида юз берган воқеаларга асосланган. Ёш оиланинг ёрқин умидлар ва улкан режаларга тўла  бахтли ва беғубор ҳаёти бир онда остин-устун бўлиб кетади. Саид Аҳмад ҳибсга олинади. Энди бош қаҳрамонларнинг ҳаёти қандай кечади, уларни қандай синовлар кутиб турибди, тақдир уларнинг муҳаббатини қандай синайди? Сериалда ушбу саволларга жавоб топилган. 
 

Фильмда бош ролларни актрисалар Дилноза Кубаева, Шодия Абдуқодирова, Шаҳло Темирова, Жамила Ғофуровалар ижро этган.

alt

Сериал сценарий муаллифи Саид Аҳмаднинг қизи Нодира Ҳусанхўжаева

Режиссёр Ҳамидулла Бобоқулов «Сабру садоқат» телесериалини Нозим Аббосовнинг «Саид билан Саида» фильми асосида суратга олган.

Сценарий муаллифи Нодира Ҳусанхўжаева: 
«Аввалига «Саид билан Саида» фильмида, сўнгра «Сабру садокат» сериалида акс этган воқеалар ҳақиқатдан ҳам Сталин қатағонининг оғир йилларида ота-онам — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад ва шоира Саида Зуннунованинг ҳаётларида  юз берган. Фильмга отамнинг автобиографик қиссалари, ота-онамнинг бир-бирига йўллаган мактублари ҳамда онам,  шоира Саида Зуннунованинг кундаликлари асос қилиб олинган. Ота-онамнинг ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ барча қўлёзмалар, ҳужжат ва хатлар уй архивимизда авайлаб сақланмоқда».


Киносериал 8 июндан 12 июнгача юртимизнинг Oʻzbekiston, Madaniyat va maʾrifat, Mahalla, Oʻzbekiston tarixi, ZOR TV, MY5, Milliy TV, Uzbekistan-online.uz, Sevimli TV (9-13 июнь) телеканалларида, шунингдек 20 июнь куни Kinoteatr телеканалида намойиш этилади.

alt



 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 09-06-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг