alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Улуғбек Раҳматуллаевнинг «Соғинч фасли»

Дастурнинг биринчи блокида «16-17 ёшимда», «Ёмғир», «Чорлагин», «Новвот чой», «Мени кечир» каби тароналар жаранг сочди.

Дастурда кутилмаган дуэт ижро этилди. Хонанданинг дуэтдоши озарбайжонлик санъаткор, «Бемор» қўшиғининг муаллифи Терлан Новхани бўлиб, улар биргаликда шу қўшиқни ижро этдилар.

Дастур давомида лирик чекиниш бўлиб, саҳнага Дизайн жамоаси ташриф буюрди. Таъкидлаш жоиз, хонанда сўз усталари билан тенгма-тенг томошабинларни кулдира олди. Унинг самимий ҳазиллари ташриф буюрганларга яхши кайфият улашди.

Дизайн жамоаси анъанавий Бахтли чипта совринли ўйнини ўтказди. Чипта соҳибини аниқлашда кўмаклашиш учун эса саҳнага Халимахонни таклиф қилдилар. Халимахон бахтли чипта соҳибини аниқлаб бердилар. Омадли томошабинга телевизор ҳадя қилинди.

Улуғбек Раҳматуллаев Қизалоғим деб куйлаганда саҳнага Марварид гуруҳи болажонлари чиқдилар. Жажжи қизалоқларнинг чиқишлари концертга кўтаринки руҳ бағишлади. 

Яна бир кутилмаган совға Улуғбек Раҳматуллаев ва Зиёда ижросидаги «Мени сев» дуэт таронаси бўлди.

Бутун концерт давомида «Шодиёна» рақс дастаси раққосалари ўзларининг гўзал рақсларини тақдим этдилар.

Концертга ташриф буюрганлар биринчилардан бўлиб хонанданинг бир қатор янги қўшиқларидан баҳраманд бўлдилар. «Юрак», «Юлдузим», «Лолалар» қўшиқлари шулар қаторидан.

Улуғбек Раҳматуллаевни қўллаб-қувватлаш учун концертнинг илк кунида эстрадамиз вакилларидан Райҳон, Зиёда, «Афруз» гуруҳи, Музаффар Абдуазимов, Тоҳир Усмонов, Халимахон ва бошқалар ташриф буюришди. 

altaltalt

Концерт дастури 13 ноябрга қадар давом этади.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 10-11-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг