Тошкентда ва Самарқандда Спиваков концерти
Пойтахтимизда ташкиллаштирилган концерт дастури 24 май куни Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройида бўлиб ўтди. Самарқандда эса 25 май куни Регистон майдонида ўтказилди.
«21 аср Опера юлдузлари» концертига Глиер номидаги ихтисослаштирилган мусиқа мактаби, В. А. Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби, Ўзбекистон давлат консерваторияси ва пойтахт ва унинг бошқа ўқув юртлари талабалари ташриф буюришди. Шунингдек, маданият намояндалари, ёшлар Иттифоқи, ўқитувчилар, ОАВ вакиллари, инклюзив ресурс марказлари ва ногиронлиги бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ўқувчилари таклиф этилди. Республика мусиқа таълим муассасалари учун оркестр мусиқачилари томонидан маҳорат дарслари ўтказилди/
Россия Катта театрининг солистлари Екатерина Морозова ва Беҳзод Давронов томошабинларда ёрқин таассурот қолдирди.
Мазкур концертлар Алишер Усмоновнинг «Санъат, фан ва спорт» хайрия жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кўмагида ташкил этилди.
ИЗОҲЛАР 0