alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Таҳсин – 2021 тақдирлаш маросими


 

Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театри олд майдонида бўлиб ўтган тантанали кечада Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти, ҳукумат аъзолари, дипломатик корпус вакиллари, санъат вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этишди.
 

altaltaltaltaltaltaltalt
 

Ўтган йили коронавирус пандемиясига қарши кураш мақсадида юртимизда жорий этилган карантин сабабли тадбир ўтказилмади. Лекин бу йилги тақдирлаш маросими ёшлар учун чинакам эсда қоларли воқеага айланди.  
 

altaltaltalt
 

Мукофотга муносиб деб топилганларни табриклаш мақсадида ўзбек эстрадасининг машҳур юлдузлари Райҳон, Шохрух рэпер, DJ Piligrim, Насиба Абдуллаева, Сетора, Беном ва Саҳар гуруҳлари саҳнага кўтарилдилар.


altaltaltalt
 

Тадбир жаҳоннинг йирик тақдирлаш маросимлари анъаналари форматида ташкил этилди. Ғолиб ва номинантлар қизил йўлакча бўйлаб юриб келишди, ғолибларга мукофотни қўлга киритгандаги таассуротлари билан ўртоқлашиш учун сўз берилди.
 

altalt
 

«Таҳсин – 2021» ёшлар мукофотининг турли йўналишларида қуйидаги ёшлар ғолиб деб топилди: Муҳаммадали Эшонқулов, Шаҳзод Баҳодиров, Нодирбек Абдусатторов, Сабина Тошкенбоева, Нигина Ўктамова, Миясар Даулетбаева, Аҳрор бахши Хушвақтов, Жавлонбек Жовлиев, Саида Рашидова, Тилланисо Эшбоева, Саъдулла Қуронов, Ҳожиакбар Ибрагимов, Фарруҳ Муродов, Наргиза Куванова, Расул Жумаев, Фирдавс Собиров, Темурбек Адҳамов.
 

altaltaltalt
 

Шунингдек, Заковат, Эзгу амал, IMAN лойиҳаси, «Меҳр оролни қутқаради» лойиҳаси, Metsenat лойиҳаси, Меҳрли қўллар каби лойиҳалар ва АРМИ аёллар харбий жамоаси ҳам мукофотга сазовор бўлди.

«Таҳсин» ёшлар мукофоти илк маротаба 2019 йилда илм-фан, спорт, халқаро алоқаларни йўлга қўйиш, маданият, инновациялар, тиббиёт каби йўналишларда Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшаётган, ўз соҳасида муваффақиятга эришган, етакчилик қобилиятига эга ижтимоий фаол, ижодкор ва ташаббускор ёшларни рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 29-06-2021

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг