alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Алишер Файзнинг концерт дастуридан

Зал мухлислар билан лиқ тўлган, концерт меҳмонлари ўзларининг севимли хонандаларини интиқлик билан кутар эдилар. Концерт дастури бошланишидан аввал саҳнага сўз устаси Ботир Имомхўжаев чиқиб, кеча сабабчиси Алишер Файзни таклиф қилди.

altaltalt

Алишер Файз ўзининг ўн биринчи яккахон концерт дастурини «Диёримизга» таронаси билан бошлаб берди.

altalt

Қўшиқдан сўнг хонанда ташриф буюрган мухлислар билан саломлашар экан, барча ташриф буюрганларга ўз ташаккурини изҳор қилди. Шунингдек қисқа фурсат ичида «Халқлар дўстлиги» санъат саройи атрофида юз берган ўзгаришларга ҳам ўз муносабатини билдириб, ташқаридаги гўзал манзара концерт меҳмонларининг ҳам кайфиятини кўтарганига ишонч билдирди.

alt

Ушбу сўзлардан сўнг, «Ўзгармас» таронаси жаранг сочди.

Концерт дастури уч қисмдан иборат бўлиб, унда Алишер Файз жами 22та қўшиқ ижро этди. «Камми» таронаси жаранг сочганда саҳнада маҳоратли раққоса Ирода Исмоилова хиром айлади.

alt

Хонанда мунтазам меҳмонлар билан суҳбатда бўлди. Унинг самимий ҳазиллари ташриф буюрган мухлисларнинг кайфиятига кайфият қўшди.

altaltalt

9 май – Хотира ва қадрлаш кунида бошланган концерт дастурида Алишер Файз устоз санъаткор Нуриддин Ҳайдаровни хотирлаб, унинг ижодидан «Юр муҳаббат» таронасини ижро этди.

alt

Дастурнинг энг ёдда қоладиган лаҳзаларидан бири хонанда томонидан жонли тарзда куйланган «Боғим бор» қўшиғи бўлиб, ижро давомида хонанда концерт меҳмонларининг қайси вилоятлардан ташриф буюрганларини аниқлаб олишга ҳаракат қилди. Мухлислар ўзлари истиқомат қиладиган вилоят номи тилга олинганда катта олқишлар ва қийқириқлар билан хонандани қўллаб-қувватладилар.

altalt

Концерт дастурининг биринчи қисми «Синфдош» таронаси билан якунланди ва хонанда устозлар анъанасини давом эттирган ҳолда саҳнага укаси, хонанда Хуршид Турдиевни ҳаяжон билан мухлисларга таништирди ва яхши ниятларини билдириб, саҳнани ёш хонандага топшириб, уни тарк этди. Ёш ижодкорни мухлисалр жуда илиқ кутиб олишди. Хуршид Турдиев сўзлари шоира Рислиғой Хотамова томонидан ёзилган «Алишер Файзнинг укасиман» қўшиғини ижро этди.

altaltalt

Концерт дастурида аксарият қўшиқлар «Сабо» рақс ансамбли раққосалари хироми остида ижро этилди.

altalt

Хонанда бутун концерт давомида мухлислар билан жонли мулоқат қилиб, уларни зериктирмай, ҳар бир қўшиқ ва чиқишларга изоҳ берган ҳолда уларни ижро этди.

Иккинчи қисм «Куз» деб номланган сокин тарона билан бошланди. Мухлислар телефонлари ёрдамида зални чироқлар ёғдуси билан тўлдиришди.

altalt

Мазкур блокда «Талабди», «Рашк қиласанми», «Давраларда ўйнасин онам», «1100км» каби композициялар тақдим этилди. Совчилар мавзусида куйланган «Талабди» таронаси ижроси давомида Ўзбек Миллий Акакдемик драма театри актёр ва актрисалари томонидан қўшиққа мос саҳна кўриниши тақдим этилди.

altaltalt

Иккинчи блокда ижро этилган «Соғиндим» таронасининг сўзлари хонанданинг укаси Хуршид Турдиев қаламига мансуб бўлиб, ёш ижодкор акасининг «Эркалаб» таронасидан илоҳомланиб, қўшиқ ёзиш ниятини билдирган. Лекин акасидан танбеҳ эшитган. Шунга қарамай, Хуршиднинг "акам ҳам менинг қаламимга мансуб қўшиқни куйласа" деган кўп йиллик орзуси шу қўшиқ туғилишига туртки бўлган. Ёш хонанда ўз қўшиғини акасига қўйиб эшиттиргач, Алишер Файз беихтиёр рақсга тушади ва шу қўшиқни концерт дастурига киритишга қарор қилади. 

Иккинчи қисмдан учинчи қисмга ўтишда саҳнага Ботир Имомхўжаев қизиқчи Аваз Охунни таклиф қилди. Аваз Охун ўзининг кўтаринки кайфият улашувчи ҳазиллари билан мухлисларни шод этди.

alt

Дастурнинг сўнгги қисмида «Бувижон», «Жанон», «Саҳарда», «Ҳай-ҳай» каби тароналар ижро этилди. Концертга ташриф буюрган мухлислар ўз олқишларини аямадилар, шўх қўшиқларга завқланиб рақсга ҳам тушдилар.

altalt

«Бувижон» таронаси давомида устоз санъаткор, актриса Дилбар Икромовабуви ролини ижро этдилар.

alt

Озодбек Назарбеков ижодига мансуб «Саҳарда» таронасининг сўзлари Алишер Файзга тегишли бўлиб, бу йилги концерт дастурида устозининг қўшиғини куйлади.

alt

«Ҳай-ҳай» қўшиғига таниқли раққоса Шодиёра Омонова хиром айлади. Раққоса Шодиёра Омоновани Алишер Файзнинг клипларида кўп бор кўрганмиз. Лекин раққоса илк бор хонанданинг концертида иштирок этяпти.

alt

Концер дастурида ўзининг бетакрор рақси билан мухлисларни шод этган Ирода Исмоилова концерт дастуридан сўнг Алишер Файзнинг ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасида шундай изоҳ қолдирган. 

alt

Аншлаг тарзда ўтган концерт дастурининг режиссёрини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Режиссёр Мирмақсуд Охунов ва хонанданинг продюсери Лутфулло Аллақулов концертнинг файзли ва чиройли ўтишида ўз хизматини аямаган.

alt 

Алишер Файзнинг концерт дастури 13 майга қадар давом этади.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 12-05-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг