alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Божаларнинг “Чўгирмам бор” шоусидан эксклюзив репортаж!

alt

“Божалар” гурухи солисти Жаҳонгир Позилжонов 25 май куни “Чўгирмам бор” деб номланган концерт дастурини томошабинларга ҳукмига  ҳавола этилди!

alt

Концертда Жаҳонгир Позилжонов кўплаб янги қўшиқлар билан бирга севимли қўшиқларини попурри тарзида ижро қилди. 

alt

Концерт 3 блокдан ташкил топган эди.

Концертда “Анҳор”, “Лафзинг йўқ”, “Мани ёрим”, “Бораман”, “Айтолмадим”, “Водолаз”, “Саҳар”, “Олавер” (Зиёда билан дуэт), “Хоразм”, “Банг-банг”, “Попурри”, Билолхўжа Орипов билан дуэт, “Баҳори ёзда”, “Гулнора”, “Попурри”, “Адо бўлди”, “Андижон”, “Нега сезмайсан”, Тегаман” (Нилуфар Усмонова билан дуэт), “Нилуфар”, жами 20 дан ортиқ севимли ва янги қўшиқлар ижро этилди. 

alt

Қўшиқлар вақтида мониторда ҳар бир қўшиққа ишланган клип, қўшиққа мос тасвирлар берилди. Шунингдек, қўшиқларга мос рақслар саҳналаштирилган, янги “ҚВЗ” жамоаси иштирокида турли саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди. “Нега сезмайсан” қўшиғини ижро қилганида, Жаҳонгир Позилжонов саҳнага ўзи билан икки қора танли меҳмонларни ҳам саҳнага олиб чиқди. 

alt

Бу меҳмонлар ҳам рақс тушишди, ўзбек тилида салом беришди ва қўшиққа бир куплет инглиз тилида қўшимча қилишди.  Жаҳонгир Позилжоновнинг ўзи 3 блок учун, 3 хил кўринишда чиқди. Жаҳонгир Позилжонов концерт аввалида созандалар гуруҳларини таништириб ўтди. Концерт декорацияси катта монитор ва безаклардан иборат. Лазер нуридан ва ёрқин чироқлардан фойдаланилди. Концертда янги “ҚВЗ” гуруҳи ва собиқ “ҚВЗ”, янги “Миллион” жамоаси ҳам ўз чиқишлари билан иштирок этишди.  

alt

Концертда марҳум Мўмин Ориповнинг ўғли Билолхўжа Орипов, Жаҳонгир Позилжонов билан дуэт куйлагач, кейин ўзи алоҳида яккахон тарзда “Кезамиз кўчаларни” қўшиғини куйлади. Жаҳонгир Позилжонов ва Нилуфар Усмонова, Руслан Шарипов ва Юлдуз Усмонованинг “Тегаман” дуэтини ижро қилишди. Жаҳонгир Позилжоновнинг қизчаси Райҳон ҳам, хоразмча рақсга тушди. Жаҳонгир Позилжонов ва Билолхўжага гуллар ва совғалар ёғилиб кетди. Концертга томошабин сифатида хонанда Шахзода,  ҳамда актриса Ҳалима Иброҳимовалар келишди ва Жаҳонгир Позилжоновни табриклашди. 

alt

Жаҳонгир Позилжонов концертни 25 майга бағишланган “Нилуфар” қўшиғи билан якунлади ва саҳнада мактаб формасидаги қизлар мактаб даврига оид саҳна кўринишини ижро қилишди. Жаҳонгир Позилжоновнинг дўстлари шўх болалар қиёфасида чиқишди.

alt

Концерт файзли ўтди, парда ортида, ижодкорлар, дўстлар тўхтовсиз муваффақиятли концерт билан “Божалар” деб олқишлаб табриклашди! Кўплаб мухлислари Жаҳонгир Позилжоновни ташқарида ҳам олқишлар билан кутиб олишиб, машинага қадар суратларга тушиб, кузатиб қўйишди.
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 27-05-2013

ИЗОҲЛАР 1

Aziza Sultanova 29 май #
Davron kabulov maladech)))))
Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг