alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Канизанинг илк концерт дастуридан

28 апрелда Истиқлол санъат саройида хонанда Каниза ҳаётидаги энг қувончли кунни мухлислари билан биргаликда ўтказди.

alt

Муҳташам саройга кириб келган мухлисларни карнай-сурнай садолари кутиб олган бўлса, фойеда хонанданинг никоҳ патир нонлари тарқатилди. Канизанинг илк концертига ташриф буюрган мухлисларнинг шу куни  қизиқиши юқори эди.

Никоҳ тўйи услибида безатилган саҳнага доирачилар, ранг-баранг либосдаги раққос қизлар, роликда учган раққос йигитлар концертни бошлаб беришди, сўнг кеча сабабчиси Каниза мухлислари қаршисида пайдо бўлди.

alt

Ҳеч кимга сир эмаски хонанда ижодида ҳам, саҳна либосларида ҳам антиқа ва ажойиб, ҳеч кимникига ўхшамас, такрорланмас услуб тарафдори. Концертда ҳам уни айнан ажойиб образда кўриш мумкин бўлди.

alt

Биринчи қўшиқ тугагач бошловчи, Канизани шу кундаги уч муҳим воқеа билан табриклаб сўзни хонанданинг ўзига берди. Мухлислари билан саломлашганда хонанда ўзининг кучли ҳаяжонини яшира олмади. Барча ташриф буюрганларга миннатдорчилик билдирар экан, ҳаётидаги муҳим ва қувончли онларни ўзининг мухлислари билан ўтказишни ният қилганини айтиб ўтди.

alt

Каниза илк концерт дастурини ўз таваллуд айёми куни ўтказди. Хонандани шу куни қутлаш ва қуллаб-қуватлаш учун концертга ҳамкасблари, яқин дўстлари ташриф буюришди. Улар орасида Шаҳзода Муҳаммедова, Камола Орипова, Ботир Қодиров, Якзон, Шахноз, Муқаддас Саъдуллаева, Умидахон, Ирода Иралиева, Рухшона, Санжар Маткаримов ва кўпгина машҳурларни кўриш мумкин бўлди.

Каниза шу куни ўзининг энг оммалашган ва мухлисларга яхши таниш «Ўзбегим», «Хожаму», «Мани ёрим Қўқонда», «Лилла» шу ва бошқа қўшиқларини ижро этди. Раққосалар билан биргаликда ўзи ҳам хиром айлаб, раққосалик қобилиятларини томошабинларга кўрсатди.

Достон Убайдуллаев билан «Ваъда бергин» дуэт тароналарини биргаликда ижро этишди. Қўшиқ сўнггида Достон Убайдуллаев Канизани таваллуд айёми билан қутлади. 

alt

Танаффуслар орасида мухлисларни Халимахон ва Маъмур Холмедовлар ўз гаплари ва хазиллари билан зериктирмасликка харакат қилишди. Улар ҳам Каниза каби шу куни либосларига ўзгача урғу бериб, бош кийим сифатида антиқа шляпаларда саҳнага чиқишди. Шунингдек, опера ижрочилари ҳам хонанда саҳнани тарк этганда қўшиқлар ижро этиб туришди.

alt

Каниза «Гўзал» номли таронасини, Халимахон ва Маъмур Холмедовлар билан саҳна кўриниши орқали трио тарзида тақдим этди. 

altalt

«Ҳаммаси», «Ҳаммасигаям» қўшиқлари ҳам саҳна кўриниши балан ижро этилди.

Концерт сўнггида Каниза оқ келинлик либоси устидан миллий чапон кийиб, бошига ёпинчиқ ташаган ҳолда «Ёр-ёр» таронасини қуйлаб, барча мухлисларга келин салом қилиб, концерт залини тарк этди. Шу тариқа Каниза ва мухлислар томонидан кутилган концерт ўз якунига етди.

alt

Айтиб ўтиш лозимки Каниза концертдан сўнг, Истиқлол санъат саройидан турмуш ўртоғи билан ўзининг чин уйига йўл олди. 

Концертдан батафсил фотоҳисобот. 

Биз ўз ўрнида, шу куни ёри билан чин уйига етти букилиб қадам қўйган ва ўз ниятига етган Канизага оилавий бахт, ҳақиқий аёллик бахти, чин муҳаббат ва ижодий парвозлар тилаб қоламиз.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 29-04-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг