Муниса Ризаеванинг «Истиқлол»даги ижодий кечаси
Чироқлар ўйини, монитордаги турли водео кетма-кетликлар ва рақс жамоасининг замонавий рақслари остида Муниса Ризаева концертини «Қоп-қора» қўшиғи билан бошлаб берди.
Иккинчи ижро этилган қўшиқ «Ман боп» таронаси бўлиб, унда саҳнага хонанданинг доимги ижодий ҳамкори ва қўшиқ муаллифи Шахбоз саҳнага чиқди ва рэп куплетини ижро этди.
Концертнинг биринчи қисмида иккита янги «Ёмғир» ва рус тилидаги «Чужеземец» тароналар куйланди.
Дастурда асосан хонанда сўнгги хит тароналарини ижро этди. Улар қаторидан «Ёнар», «Лол қоламан», «Гулғунча», «Хафа-Хафа», «Аламим бор» ва бошқа қўшиқлар жой олди. Ҳар бир тарона раққослар гуруҳи чиқиши билан тақдим этилди. Хонанданинг ўзи ҳам рақсга тушишни унутмади.
«Сехрлаб» ва «Ўзингни ая» номли ижро этилган тароналар ҳам хонанданинг репертуаридаги янги композияциялардан бўлди.
Рашид Ҳолиқов билан ижро этилган «Бом-Бом» қўшиғи кутилмаган дуэтлардан бўлди. Қўшиқ вақтида катта мониторда икки хонанда иштирокидаги видеоролик намойиш этилди ва кичкинтойлар рақси ҳам тақдим этилди.
Концертда хонанда Ямин ўз қўшиғини ижро этди. Шунингдек, «Дизайн» жамоаси чиқиши бўлиб ўтди.
Хонанда концертда алоҳида ижодий жамоасига ва Жасур Бадалбаев ҳамда Элдор Қаюмовга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Мухлислар Райҳон билан «Бор ёки йўқ» дуэтидан ҳам баҳраманд бўлишди.
Бутун концерт давомида ҳам жонли куйлаб, ҳам ўзининг гўзал рақсларини тақдим этган Муниса Ризаева, Аишанинг - Made In India, Майкл Жексоннинг - They Don’t Care About Us, Шернинг - Believe ва бошқа машҳур хориж қўшиқларидан иборат попуррини ижро этди.
Мухлисасини саҳнага таклиф қилиб, биргаликда қўшиқ ижро этишди. Мунисанинг мухлиси ўзига ўхшаган жуда ҳам истеъдодли ижрочи экан.
«Дема-дема» қўшиғини ижро этган вақтда залга мухлислар ёнига тушиб, биргаликда ижро этди.
Концертнинг илк кунида хонанда Шаҳзода, Жаҳонгир Позилжонов, Манзура, Сарбон гуруҳи аъзоси Фарход Саидов, Афруз гуруҳлари меҳмон бўлишди.
Хонанда ижодда ҳам кийинишда ҳам доим ўзининг ёрқин такрорланмас услубига эга бўлган. Мунисан концертда мухлислар учта ёрқин либосда кўришга муваффақ бўлишди. Бахрама ва ёрқин тошлардан яратилган саҳна либослари, тошли этиги ва оппоқ фракдаги кўринишлари барчани кўзини қамаштирди.
Концертда «Элбо» рақс жамоаси иштирок этди. Концерт режиссёри Наталья Ракитина, хореограф Эля Мулюкова.
Концертнинг яна икки куни олдинда ва хонандага омад тилаб қоламиз.
Концертдан тўлиқ фотоҳисобот бу ерда.
ИЗОҲЛАР 0