alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Нилуфар Усмонованинг “TURKVISION-2013” мусиқа танловидаги муносиб иштироки

Нилуфар Усмонова Туркияда бўлиб ўтган “TURKVISION-2013” мусиқали танловда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишга йўл олганлиги ҳаммамизга маълум эди. Ҳамюртимиз ярим финалда иштирок этаётган туркий забон 24 давлат ичидан 4-ўринга чиқиб финалга йўлланма олган эди. 21 декабр куни бўлиб ўтган финалда 12 та давлат вакили иштирок этди. Нилуфархон бу жонли ижродаги мусиқали танловда муносиб иштирок этди ва яна бир бор келажаги порлоқ давлатимиз Ўзбекистон байроғи кўтарилишига сабабчи бўлди. Эстрадамиз юлдузи финалда 12 та давлат ичидан 11-ўринни эгалладилар.
Мусиқали танлов натижасига кўра 1-ўринни Озарбайжон, 2-ўринни Беларуссия, 3-ўринни эса Украина вакиллари қўлга киритдилар.

Нилуфар Усмонова бу танловда лауреатлик мукофотига сазовор бўлди.
 
alt
 
Ҳа, айтишадику ғолиб бўлиш муҳим эмас, иштирок этиш муҳим деб. Эстрадамизнинг шўх-шодон юлдузи шундай танловда иштирок этганлигининг ўзи биз учун ва хонанданинг ўзи учун ҳам катта ютуқ десак муболаға бўлмайди. 
Нилуфар Усмоновага келгуси ижодида фақат ва фақат омад, ҳамда улкан ютуқлар тилаб қоламиз. 
 
alt
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 22-12-2013

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг