alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Ўтган ҳафтанинг қайноқ премьералари


Лола – «Севгингни менга айт»

Хонанда «Севгингни менга айт» деб номланган таронага трек йўналишида клип тасвирга олдирди. Операторлик вазифасини Сарвар Собиров бажарди. Клипда мафтункор Лола ҳар доимгидек бетакрор образларда намоён бўлган, унинг либослари устида эса хонанданинг доимий ҳамкори, таниқли дизайнер, ўз касбининг маҳоратли устаси Ҳилола Шер ишлаган.
 

Муниса Ризаева – «Бир нима де»

Истеъдодли хонанда Жасур Бадалбоев, Шахбоз Носиржонов ва Озода Нурсаидова билан ҳамкорликда яратилган таронага мусиқий кетма-кетлик суратга олдирди. Янги видеоклип Нозим Жумаев режиссёрлиги остида, маҳоратли оператор Рустам Муродов томонидан тасвирга туширилди. Клип қаҳрамонлари образи устида таниқли дизайнер Ҳилола Шер ишлаган.
 

Ботир Қодиров – «Юрак»

Ноябрь ойида яккахон концерт дастури тақдим этиш ҳаракатида бўлган хонанда мухлисларини янги ижод маҳсуллари билан хушнуд этишни ҳам унутаётгани йўқ. Хушовоз хонанда Жасур Шаметов режиссёрлигида янги видео кетма-кетлик тасвирга олдирди. Клипда бош ролларни хонанданинг ўзи ва таниқли актриса Шаҳзода Матчоновалар ижро этишган.

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 07-10-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг