Рафет Эл Романнинг Тошкентдаги концерт дастури
29 август куни «Истиқлол» санъат саройида соат 19:00да туркиялик таниқли хонанда ва актёр Рафет Эл Романнинг яккахон концерт дастури бўлиб ўтади. Чипталар нархи 50 000 сўмдан бошланади.
Ўзининг илк шеърларини 16 ёшида ёзишни бошлаган.
1995 йилда Германиядан Туркияга кўчиб келиб, ўзининг илк Gençliğin Gözyaşları номли мусиқий альбомини чиқаради. Миллиондан ортиқ нусхаси сотилган.
1987 йилда Defender тўлиқ метражли фильмида ўзининг роль ижро этади. Мазкур фильмда ўзини сценарист ва режиссёр сифатида синаб кўради.
2000 йилда Туркия футбол терма жамоасининг мадҳини ижро этган. Мазкур мадҳия 2000 йилдаги Европа Чемпионатида тақдим этилган.
Рафет Эл-Роман – туркиялик хонанда, актёр, Германиядаги «Йил исътедоди» номинацияси ғолиби ҳамда Media Artist Awards соҳиби. Одатда унинг кўп қўшиқларига гитара, саксафон ва фортепиано оҳанглари жўр бўлади. Репертуари асосан романтик тароналарга бой.
Ўзбек мухлисларига Seni Seviyorum,
Bana Sen Lazımsın,
Kalbine Sürgün каби қўшиқлар орқали яхши таниш.
Маълумот учун телефон рақамлар: +99871 2458735
ИЗОҲЛАР 0