Райҳон Ҳиндистонда клип суратга олдирмоқда
Ўзбек эстрадасининг бетакрор хонандаси Райҳон, 2017 йилнинг февраль ойида бўлиб ўтадиган концерт дастурига ижодий жамоаси билан тайёргарликни бошлаб юборган. Концертга тайёргарлик билан бир қаторда хонанда янги қўшиқлар ва клип устида ишламоқда.

Райҳон айни кунларда Ҳиндистонда ижодий сафарда бўлиб, у ерга «Намасте» номли қўшиғига клип тасвирга олдириш учун борган.


Янги «Намасте» таронаси Якзон билан ҳамкорликда яратилган бўлиб, мусиқий сайқал Жасур Бадалбаев томонидан амалга оширилган.


Албатта қўшиқнинг номи ижодкорни Ҳиндистонга йўл олишига сабаб бўлганлиги шубҳасиз. Демак, тез орада Райҳон мухлисларини яна бир ажойиб ижодий иши билан шод этади.

Шунингдек, «Намасте» қўшиғи тақдимоти 19 декабрь куни пойтахтимизда жойлашган Marmaris ресторанида соат 19:00да бўлиб ўтади.

            




    
    
    
    
    
    
    
    
    
    
    
ИЗОҲЛАР 0