alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

"Йил концерти" - Шахзоданинг концерт дастури!



Йил давомида эстрадамизнинг истеъдодли қўшиқчилари томонидан концерт дастурлари тақдим этилиши ҳаммамизга маълум. Албатта уларнинг мухлислари бундай воқеани ҳеч бир вақт ўтказиб юборишмаган. Мухлислар аввал Райхоннинг, кейин Шахзоданинг ёки бўлмаса Лоланинг, Тохир Содиқов, Озодбек Назарбеков (ҳуллас бу рўйхатни чексиз давом эттириш мумкин) ва бошқа эстрада хонандаларининг концерт шоуларини интизорлик билан кутадилар. Бу концертларга ташриф буюрган ҳар бир томошабин уларни ўзаро солиштиришга тушадилар. Буларнинг ҳар бирига биз албатта гувоҳ бўламиз.

Бу санъаткорларнинг ҳақиқий мухлислари бизнинг сўровларимизда жуда ҳам фаол тарзда иштирок этганликларини овоз бериш натижаларидан ҳам билиб олиш мумкин. Мухлислар ўз севган хонандаларини ғолиблик супасига чиқаришга астойдил ҳаракат қилганлар.

Демак, йилнинг энг яхшиларини аниқлаш бўйича олиб борилган сўровларда “Йилнинг энг яхши концерти” номинацияси ғолиби – Шаҳзоданинг концерт дастури бўлди.

 
alt

 
У барча номзодларни анчагина ортда қолдирди ва биринчи ўринни эгаллади.

Шаҳзоданинг концерт дастурига келсак, мафтункор хонанда ҳомиладор ахволда бўлишига қарамай ўз концерт шоу дастурига жуда ҳам пухта тайёрланган, доимгидек қизиқарли тарзда ўтганлигини ёдлаймиз.

 
alt

 
Саҳнада махсус 5 та қурилган мониторда, хонанданинг ҳар хил имидждаги кўринишлари шиддат билан "Қўллар тепага" мусиқасининг ремикс ва инглиз тилидаги талқини садолари остида намойиш этилгани, чироқлар, саҳнанинг ўзи, ҳамда гўзал ва мафтункор Шаҳзода доимгидек энг чўққида бўлганлиги инсон ёдида мухрланиб қолган.
 

alt

alt

 
Барча қўшиқлар саҳналаштирилган рақслар билан ҳамоханг тарзда тақдим этилган бўлиб, ушбу концертда яна бир нарсани хотирлаш мумкин. Бу экранларда Фаррух Зокиров Шаҳзодани 10 йиллик ижоди билан қутлагани, сўнг эса бирин-кетин бошқа машҳурлар “А-Студио”Нилуфар УсмоноваJganНюшаИгорь Гуляевлар қутловлари номойиш этилгани эди.

 
alt
 

Ушбу концертда саҳнага Шохруххон, ҳамда Ҳалима Ибрагимовалар чиқиши ҳам эсда қоларли воқеа бўлганди.

 
alt

alt

 
Ҳа, зийрак ва жуда ҳам нозик дидли мухлислар ўз суюкли санъаткорлари ижодини жуда ҳам синчковлик билан кузатадилар ва уларнинг назаридан ҳеч бир нарса тушиб қолмайди. Шу ўринда эса тиним билмай ижодда бўлган санъаткорлар эса уларнинг ишончини доимо оқлаб туришга ҳаракат қиладилар. Шуларнинг эвазига эса улар ўз мухлислари ва томошабинлари эътиборида бўладилар. 

Энди ҳамманинг ёдида қолган шоу концерт дастуридан кичик видео лавҳани томоша қилинг ва уни ёдга олинг. Марҳамат!

 


 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 31-12-2013

ИЗОҲЛАР 1

Меҳмон 30 сентябр #
Ofarin
Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг